Kutubxona | Қон гуруҳининг жинсий ҳаётга даҳли борми?...

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli kun, Mehmon!
Bugun: 11.08.2020
Soat: 17:11
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Bu qiziq!

Қон гуруҳининг жинсий ҳаётга даҳли борми?

Teglar:seksologiya
Qo'shdi:Admin (31.12.2019 / 14:18)
Reyting:rating 108 article (0)
O'qilgan:176
Fikrlar:0
Маълумки, инсоннинг эҳтиросларга берилувчанлик даражаси қон таркибидаги жинсий гормонлар томонидан белгиланади. Гематолог олимлар ҳамда руҳшуносларнинг аниқлашича, севги темпераменти қон гуруҳимизга бевосита боғлиқ бўлар экан. Ушбу мақолада эса айни шу мавзуда сирлашамиз.

Оташин муҳаббат
Биринчи қон гуруҳи — O(I) вакиллари
Биринчи қон гуруҳи вакиллари ҳаётнинг ҳамма жабҳасида биринчиликни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилишади. Жумладан, ётоқхонада ҳам. Бошқа қон гуруҳ эгаларига нисбатан уларнинг жинсий ҳаёти фаол кўринишда кечади. Одатда, биринчи қон гуруҳи вакиллари умр йўлдошини ташқи кўринишига қараб эмас, балки ҳиссиётларга берилувчанлиги учун танлашаркан. Севиб- севилишни исташади. Ва ўзлари англамаган ҳолда жинсий ҳаётдан доим тўлиқ қониқиш ҳис этишга интилишади.

Уятчан, содда
Иккинчи қон гуруҳи — А(II) вакиллари
Улар ўз хоҳиш- истакларида қатъий туришмайди. Ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам олдига катта талаблар қўйишмайди. Оддийликни хуш кўрганликлари сабаб, муносабатларда ҳам янгиликларга қўл уришга бироз чўчишади. Соддалик феъл-атворларининг ёрқин жиҳати бўлгани боис, ўз ҳисларини омма олдида ҳам, севгани билан ёлғиз қолганида ҳам изҳор этишга қийналишади. Бу қон гуруҳига мансуб инсонларга жуфтининг таъсири остида бўлиш ҳамма нарсадан ҳам қулай саналади. Иккинчи қон гуруҳидаги эркаклар аёлни ташқи кўриниши ва ақли учун севишади. Аёллар эса тортинчоқ бўлганлари туфайли жинсий ҳаётдаги устунликни жуфтларига юклашни хуш кўришади.

Учинчи қон гуруҳи — B(III) вакиллари
Бу қон гуруҳи вакилларининг аксариятидан жинсий ҳаётга жиддий қарашни талаб қилиш ҳеч қандай самара бермайди. Чунки улар умр йўлдош танлаш масаласига бироз юзакилик билан ёндашишади. Одатда, шахсий эҳтиёжларини қондиришни асосий мақсад деб билишади. Шунинг учун, бу қон гуруҳи вакилларининг орасида хиёнатга қўл урганларни кўпроқ учратиш мумкин. Улар учун ёнларидаги инсоннинг кечинмалари муҳим аҳамиятга эга эмас, асосийси, ўзининг ҳузур-ҳаловати. Жуфтига катта талаб қўйишлари мумкин, бироқ ўзларига келганда ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди. Эътироз билдирсангиз борми, "Мени боримча қабул қил!” деган жавоб эшитишингиз эҳтимоли юқори. Аёллар ҳам бир хилликдан тезда зерикиб қолишлари мумкин. Агар жуфтингизнинг қон гуруҳи учинчи бўлса, маслаҳатимиз одатийликдан воз кечинг, муносабатларга янгиликлар олиб киришдан чўчиманг. Турмуш ўртоғингиз бундан хурсанд бўлиши шубҳасиз! Ана шу йўл билангина уларни хиёнат кўчасига киришларига йўл қўймаган бўласиз.

Меҳрибон, романтик
Тўртинчи қон гуруҳи — AB(IV) вакиллари
Бу инсонлар янгиликка шунчалар ўчки, муносабатлардани турли ўзгаришлардан фақатгина қувонч ҳис қилишади. Кўнгли романтик ҳисларга ошуфталиги сабаб, ҳар қандай темперамент эгаси билан ҳам тезда тил топиша олади. Жуфтига эътибор ва меҳр беришдан чарчамайди, ёнидаги инсоннинг ҳар қайси хоҳишига қулоқ тутади. Бу қон гуруҳига мансуб аёллар суянган тоғи — эрига хуш келиш учун ҳамма нарсага тайёр. Эркакларнинг тасаввури кенг, орзулар осмонида учиб юриш билан бирга, уларни амалга ошириш учун ҳам ҳаракат қилишади.

Қон гуруҳига қараб берилган ушбу тавсифлар сизга жуфтингизни янада яхшироқ билишингизга ёрдам беради, деган умиддамиз! Xаётингиз болдек тотли бўлсин!
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 4
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 4
Bosh sahifaga