Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Bu qiziq!

ХИССИЁТЛАР ХАҚИДА ФАКТЛАР

Qo'shdi:Admin (31.12.2019 / 14:22)
Reyting:rating 109 article (0)
O'qilgan:169
Fikrlar:0
Қуйида инсон хулқи, реакцияси ва хиссиётлари хақида ахборот берувчи бир қанча қизиқарли рухий омиллар келтирилади.

1. Инсонлар 4 ёшдан бошлаб алдашни бошлар экан.
2. Агар кишининг иси Сизга ёқимли бўлса, демак шу инсоннинг иммунитетга жавоб берадиган генлари Сизникига қарама- қаршидир. Бундай инсонлар ўртасида дунёга келган фарзандларнинг иммун тизими энг юқори бўлади.
3. Хунук кишилар кўркам юзли инсонларга нисбатан узоқроқ ва қаттиқроқ қамоқ жазо чораларини оладилар.
4. Статистика бўйича аёллар йилига 34-64 маротабагача йиғлайдилар. Эркаклар йиғиси эса ўртача 6 та атрофида бўлади.
5. Психологлар фикрича инсон бировга бўлган туйғуларини қанчалик кўп яширса, уни шунчалик кўп севиб қолар экан.
6. Истехзо ва кинояни тушунмайдиган инсонлар катта бўлганда калтафахмлик билан кўпроқ жабрланар экан.
7. 15 дақиқалик кулгуни 2 соатлик уйқу билан тенглаштириш мумкин экан.
8. Инсон бош мияси 70 фоиз вақтини эски кечинмаларни эслашга ва идеал фурсат (лахза) лар сценарийсини тузишга сарфлар экан.
9. Ноқулай жимликдан тезда қутулишнинг йўли, шу ноқулай жимликни тан олишдир
10. Агар дўстлик 7 йилдан ортиқ давом этса – у бир умрга қолар экан.
11. Рухшуносларнинг таъкидлашича севиб қолиш учун 4 дақиқа кифоя экан.
12. Инсон севган инсонига нисбатан 3 кундан ортиқ жахл қила олмайди. 3 кундан ортиқ ғазабланган инсонини эса севмайди.
13. Психологлар айтишича иштиёқ (хушторлик) 4 ойгача давом этар экан. Агар туйғулар узоқроқ давом этса - севиб қолган хисобланар экан.
14. Инсонларни назар- писанд қилмаганда бош мияда худди жисмоний шикастланиш олгани каби реакция кетади.
15. Совуқ хонадаги уйқу алоғ-чалоғ тушларни кўришга сабаб бўлади. Хона қанчалик совуқ бўлса «дахшатли» туш кўриш эхтимоли шунчалик юқори бўлади.
16. Ўз-ўзи билан тез-тез гаплашиб турадиган инсонлар, рухий бузилишлар билан камроқ жабрланар экан.
17. Тез хижолат бўладиган инсонлар инсофли ва сахий бўлар экан.
18. Инсон қанчалик уринмасин тушини қандай бошланганини эслай олмайди.
19. «Сиздан бир нимани сўрамоқчи эдим» деб мурожаат қилинганда, инсонлар 98% холатларда охирги пайтларда қилган номаъқулчиликларини эсга олар экан.
20. Инсон бахтдан йиғлаганда – кўз ёшлари ўнг кўзидан пайдо бўла бошлар экан. Оғриқдан йиғлаганда эса чап кўзи биринчи ёшланар экан.
21. Ухлашдан олдин ўйлаган охирги инсонингиз, Сизнинг бахтли қилган ёки азобланишга сабаб бўлган инсон бўлар экан.
22. «Зинасимон ақл» ибораси французча L’esprit d’escalier сўзидан олиниб, зукко (оқилона) жавобларни анча кеч бўлганда хаёлига келиши билан тушунтирилади.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 6
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 6
Bosh sahifaga