Kutubxona | Болани томоғига бирор нарса тиқилса......

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tun, Mehmon!
Bugun: 20.09.2020
Soat: 00:32
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Farzand - mitti yurakcha!

Болани томоғига бирор нарса тиқилса...

Qo'shdi:Admin (03.01.2020 / 14:23)
Reyting:rating 121 article (0)
O'qilgan:149
Fikrlar:0
Бундай пайтда вахимага тушиб қолманг. Вазиятга тўғриликча ёндашинг.
Болани томоғида нарса қолганда у бақиролмайди нафас ололмайди. Қизаради кейин кўкаради. Оғзидан кўп сўлак ажралади ва бола қўлини оғзига олиб боради. Агар сиз нотўғри ёрдам кўрсатсангиз бола бир неча дақиқада хаётдан кўз юмиши мумкин.

Энг аввало унутманг! Қўлингизни болани оғзига тиқманг. Бу билан сиз вазиятни оғирлаштирасиз!

Демак биринчи ёрдам!
1. Болани иккала қўлини юқорига кўтаринг. Бунда томоқ йўли кенгаяди ва у ўзини енгил хис қилиши мумкин.
2. Агар ёрдам бермаган бўлса болани қорни билан ётқизиб икки курак орасига 5 маротаба уринг.
3. Охирги ёрдам бу болани оғзини очиб тилини бармоқ билан босинг, тил учини эмас балким ичкарирокни босинг бола қайт қилади. Оғзидаги нарсаям чиқиб кетади.
(шу ўринда эслатма агар болангиз томоғида овқат қолиб йўтала бошласа иккала қулоғини бир вақтда тортинг. Ўзи қўлларини кўтарсин. Шунда йўтал дархол тўхтайди.)

Агар боланинг нафас йўлида бирор нарса колсачи?
Бунда бола ўз қорнидаги нафасни ташқарига чиқаролмаганидан қийналади. Овоз чиқаролмайди энгашиб қолади ва қизариб кўкариб кетишиям мумкин.
1. Болани ўтирғизиб ошқозонини кафтингиз билан босинг ва курак орасига уринг. Бир неча маротаба!
2. Бу ёрдам бермаса болани бошини елкасидан пастга қараб энгаштирасиз ва икки бармоқ билан кукрак қафасини босинг. Бир неча секунд ушлаб турасиз ва болани бошини кутарасиз. Яна энгаштирасиз ва юқоридагидек бармоқларингиз билан кукрак қафасини яни икки қовурға бирлашган ўринни босинг ва яна бошини кўтарасиз. Бу холатда хам нафас йулидаги нарса чиқиб кетади. Тез ёрдам албатта чақиринг. Тез ёрдам келгунча бу машқни такрорланг.
3. Агар боланинг нафас йўлига ўткир нарса ёки конфет тушиб қолган бўлса жуда кичик болани юзини кафтингизга ётқизиб кураги орасига урасиз. Бунда болани боши пастда гавдаси юқорида бўлсин.
Яна бир вариант иккала оёғидан кутариб бошини ерга қиласиз ва икки кураги орасига урасиз.
Бундан кейин болани турғизиб орқасидан турасиз. Бир қўлингиз билан болани бўкса қисмидан қучоқлаб иккинчи қўлингизни мушт қилиб киндигидан қовурғасига қараб кўтариб тушураверасиз. Чунки ортиқча хавони чиқарасиз хам бола кекириб юборади. Кейин у узини яхши хис қилади.

Олдини олиш
Болага хеч качон суякли гўшт берманг. Эзилган овқат едиринг. Уйинчоқ харид қилаётганингизда хам эътиборли бўлинг. Фарзандларингизни соғлиғи сизнинг қўлингиздадир.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 5
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 5
Bosh sahifaga