Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

ТАННИ ҚИЗДИРУВЧИ ВА ОЗДИРУВЧИ НЕЪМАТЛАР

Qo'shdi:Admin (15.02.2020 / 11:37)
Reyting:rating 266 article (0)
O'qilgan:166
Fikrlar:0
.

ЦИТРУС МЕВАЛАР:
Грейпфрут, киви, апельсин, лимон, мандарин моддалар алмашинувини кучли тезлаштирувчи табиий маҳсулотлар ҳисобланади.

Чунки, унинг таркибидаги витаминлар, клетчатка (дағал тўқима) ва микро ва макроэлементлар шундай таъсирга эга.

Бундан ташқари бу мевалар таркибидаги фойдали элементлар иммун тизими фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди. Овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди.

Жигар, юрак ва қон томирлар хасталикларининг олдини олишда уларга етадигани йўқ.

С дармондориси цитрус меваларда кўп миқдорда учрайди.
Чунки, бошқа мева-сабзавотлар таркибидаги бу витамин оксидланиш жараёни ва қиздирилганда, шунинг­дек, маҳсулот узоқ вақт сақлаш учун олиб қўйилганда тўлиқ парчаланиб кетади. Апельсин, лимон, мандарин шарбатларини қайнаш даражасида қиздирилса ҳам ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

Мевалар ичида моддалар алмашинувига энг ижобий таъсир қилувчи маҳсулот сифатида грейпфрут биринчи ўринда туради. Бу меваларнинг шарбатини ичгандан кўра, унинг мевасини истеъмол қилган маъқул. Чунки, унда озуқавий тола мавжуд. Ушбу тола ичаклар перистальтикаси (ҳаракати)ни яхшилайди ва ич қотиши (қабзият)нинг олдини олади.

.
Greypfrut mevasi

Лимонни оддий қайнатилган сув ёки хона ҳароратида турган газсиз сувга солиб ичиш ҳам фойдали.

Моддалар алмашинувини ҳам яхшилаб, танадаги ортиқча ёғларни парчалайди.

Лимон жигарни тозалайди ва организмни витаминлар билан тўйинтиради.

Цитрус мевалар ичида нордон таъмлиси озишга ёрдам беради. Айниқса, мандариннинг олов рангли, кўриниши анорга ўхшаш “киндик”ли ва унча ширин бўлмаган, мазали “марокаш” навлиси қорин ва бўксада йиғилган ёғларни яхши парчалайди.

Маълумки, инсоннинг узоқ умр кўришида унинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши ва тўғри овқатланиши жуда муҳим.

Қуйида биз моддалар алмашинувини тезлаштирувчи 12 хил озиқ-овқат маҳсулотлари хусусида сўз юритамиз.

Диетолог (парҳезшунос)лар организмда иссиқлик қуввати бир меъёрда сақланиши ва ҳазм жараёни тўғри кечиши шунингдек, моддалар алмашинувини тезлаштирувчи маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этишади.

КУК ЧОЙ:
Шакарсиз ичилган кўк чой иштаҳани пасайтиради. Меъда- ичак тизими фаолиятини кучайтиради ва ҳазм жараёнини яхшилайди. Бу чой таркибида турли витаминлар ва рак ҳужайраларига қарши самарали курашувчи антиоксидант ва биологик фаол моддалар мавжуд.

Шунингдек, кўк чой қонда қанд миқдорининг меъёрда бўлишини таъминлайди. Бунга сабаб эса бу маҳсулот қондаги холестеринни камайтириб, зарарли ёғларни парчалаб, организмни хилтлардан тозалайди. Унинг таркибидаги пектин моддаси туфайли меъдадаги оғирлик ҳисси йўқолади.

СУТ МАХСУЛОТЛАРИ:
Сут маҳсулотлари кальций моддаси ва Д витаминига бой.
Бу эса мушак тўқимаси ривожланишига ижобий таъсир этади. Таркибидаги ёғ миқдори кам бўлган сут маҳсулотларини истеъмол қилиш ортиқча вазннинг олдини олади. Бир кунда уч маҳал ушбу маҳсулотлардан мунтазам тановул этиш 70 фоизгача моддалар алмашинувини тезлаштиради.
Ёғсиз творог таркибида кўп миқдорда оқсил мавжуд ва унда пишлоқ каби туз бўлмайди.

БОДОМ:
Табиатнинг бу тансиқ меваси ҳам кўпгина фойдали минерал ва витаминлар манбаидир.

У моддалар алмашинувига ижобий таъсир этади. Бу қуруқ мевани мунтазам истеъмол қилиб турган одамнинг кўриш қобилияти ошади. Шунингдек, бодом юрак ва қон томирлар тизимининг ҳам меъёрда фаолият юритишига кўмаклашади.
Унинг таркибида табиий оқсил мўл. Яна бодомда ярим тўйинган фойдали ёғ кислоталар ва турли камёб микроэлементлар учрайди. Бодом одамни узоқ вақт тўқ тутади. Шуни унутмаслик керакки, бу маҳсулот жуда калорияли ва уни меъёрда истеъмол қилиш зарур.

КОФЕ ВА КОРА АЧЧИК ШОКОЛАД:
Бир финжон қайноқ кофе ичиш ёки шоколад истеъмол қилиш организмда моддалар алмашинувини 3-4 фоизга тезлаштиради. Унинг таркибидаги кофеин лаҳзада моддалар алмашинувини кучайтирибгина қолмай, юрак уришини ҳам тезлаштиради.

Қон айланишини яхшилайди. Демак, қон қизиб танадаги ортиқча калориялар парчаланади. Бир кунда 2-5 та кичикроқ финжонда каҳва ичиш мумкин.

Қон босими юқори инсонлар қаҳва ўрнига кўк чой ичганлари маъқул.

ОЛМА:
Бу мева ҳам организмда моддалар алмашинувини яхшилайди.

Бир кунда 3-4 дона кўк олма еган одам юрак, қон томирлар тизими хасталигига чалинмайди. Қизил рангли ва ширин олма таркибида углеводалар кўп бўлганлиг и сабабл и қандли диабетга чалинган беморлар ва ортиқча вазнга эга шахсларга кўк олма ейишни тавсия этамиз. Шунингдек, ушбу маҳсулот инсонни ёшартиради.

Олманинг таркибида яна рак ҳужайраларига қарши курашувчи антиоксидантлар мавжуд.

ИСМАЛОК:
Исмалок шарбатида кўп миқдорда марганец моддаси мавжудлиги сабабли организмда моддалар алмашинувига ижобий таъсир этади. Шунингдек, бу модда қон таркиби ва суякларга ижобий таъсир этади. Мия фаолияти ҳамда унинг эндорфин – “бахт гормони” ишлаб чиқиши учун муҳим аҳамиятга эга.

Янги униб чиққан (сархил) исмалоқни кўкатлар “қироли” дейиш мумкин. Чунки, унинг таркибида фойдали моддалар, оқсил, клетчатка жуда ҳам мўл.

Аммо исмалоқнинг барглари катта-катта бўлиб, дағаллаша бошласа уни истеъмол қилмаган маъқул. Унинг дағал барг ва пояларида шовул кислота кўпайиб кетади.
Бу эса буйрак-тош касаллигини келтириб чиқаради. Исмалоқ, отқулоқ, шовул каби турдош ўсимликлар буйрак-тош касаллиги мавжуд ва буйрак ҳамда пешоб тизими хасталиклари билан оғриган беморларга тавсия этилмайди.

ЛОВИЯ:
Унинг таркибида ҳам магний, калий, темир каби элементлар моддалар алмашинувига ижобий таъсир этади.

Ловия оқсилга бой маҳсулот ҳисобланади. Айниқса, қизил ловия ҳам гречка каби камқонликда жуда фойдали таъсирга эга. Бироқ, мош ва нўхат каби ловия ҳам меъда-ичак тизими яллиғланиш касалликлари ва бу соҳанинг яра касалликлари ҳамда ўт қопи қийшиқлиги ва ўт йўллари димланишида тавсия этилмайди.

КАРАМ:
Унинг тўқ яшил тусли брокколи нави ва денгиз карами йод моддасига бой. Шу сабабли бу модда қалқонсимон без фаолиятига ижобий таъсир этади.

Гулкарам таркибида ҳам жағ-жағ шифобахш гиёҳи каби К витамини мавжуд. Бу витамин эса қонни қуюлтиради. Оқ бошли карам, гулкарам, брокколи таркибида С витамини ва кальций моддаси ва бошқа шу каби фойдали микро- макроэлементлари мавжуд. Яна бу карам таркибида жуда кўп миқдорда дағал ўсимлик толаси (клетчатка) бор. Шу сабабли у ичаклар ҳаракатини яхшилайди.
Бу эса қабзият билан оғриган беморлар учун фойдали.

Яна янги тайёрланган ачитилган карам сувини илиқ ҳолда ичиш ҳам меъда-ичак тизимига ижобий таъсир этади. Аммо меъда шираси нордонлиги ошиб кетган ва меъда ҳамда ўн икки бармоқ ичагида яраси мавжуд беморларга ачитилган карам ва тузламалар тавсия этилмайди.

КАЛАМПИР:
Қизил, кўк ва сариқ рангли қалампирлар таркибидаги капсаицин моддаси унга аччиқ таъм беради. Аччиқ қалампир ҳам моддалар алмашинувини тезлаштириш хусусиятига эга. Шунингдек, бу маҳсулот юрак уришини ҳам кучайтиради.

Яна у вужудни қиздириб, тана ҳароратини ҳам оширади. Қалампир солинган таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари моддалар алмашинувини 25 фоизга тезлаштиради. Ноттингем университети олимлари олиб борган тадқиқотларга кўра қалампир таркибидаги капсаицин моддаси хавфли ўсма (рак) ҳужайраларини нобуд қилади.

КАРРИ (ҳиндча зиравор):
Бу зиравор ҳам “чили” навли аччиқ қалампир каби организмда моддалар алмашинувини кучайтиради. Натижада танадаги ортиқча калорияни парчалайди. Таом ва салатларга занжабил, карри, долчин ва турли хушбўй зиравор гиёҳлар (лавр япроғи, зира, зирк, мурч)ни солиб организмда моддалар алмашинувини 10 фоизга кучайтиришга эришиш мумкин. Долчин қонда ёмон холестерин миқдорини камайтиради.

ДОН МАХСУЛОТЛАРИ:
Кепакли қора ун таркибида дағал ўсимлик толаси клечатка мавжуд. Бу моддани ўзлаштириш учун эса организм кўп калория йўқотади. Шу сабабли ҳам моддалар алмашинуви тезлашади. Бутун донли маҳсулотлар таркибида табиий микро ва макроэлементлар кўп миқдорда бўлади. Барча озиқ-овқат дўконларида сули, тариқ, буғдой каби бутун донли маҳсулотлар сотилади. Бу маҳсулотлар уларнинг ошланган ёрмаларидан ёки қайта ишланган навларидан кўра фойдалироқдир.

Муаллиф: Т. Халиков, Yurakcha.Ru сайти учун махсус тайёрланди!
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 1
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 1
Bosh sahifaga