Kutubxona | Шифобахш чойлар

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tong, Mehmon!
Bugun: 15.08.2020
Soat: 09:57
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Шифобахш чойлар

Teglar:xalq tabobati
Qo'shdi:Admin (17.02.2020 / 17:51)
Reyting:rating 272 article (0)
O'qilgan:80
Fikrlar:0
.

МУРЧЛИ ЧОЙ ИЧГАНМИСИЗ?

Қора – мурч тропик мамлакатларда ўсувчи piper nigrum деб аталувчи дарахтнинг меваси. У мошдек келадиган қора, баъзан қўнғир рангли, сирти тарам-тарам, хушбўй, мазаси аччиқ доналардир. Пазандаликда суюқ ва қуюқ, гўштли ва сабзавотли таомларда, салатлар ва сиркалашларда донадор мурч ҳам, туйилгани ҳам кенг қўлланилади. Ўзбекистонда мурчни чойга қўшиб дамлаш усули ҳам мавжуд. Ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда олий навли қуруқ чой, ярим чой қошиқ туйилган мурч ёки доналаридан 15 дона солиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва 4-5 дақиқа сочиққа ўраб дам едирилганидан кейин дастурхонга тортилади.
Халқ табобатида мурчли чой шамоллаб йўталганда, бронхиал астмага чалинганда, кўкрак оғриганда, гриппда терлатувчи ва пешоб ҳайдовчи вочита сифатида қўлланилади. Қора мурч аъзоларни тозалаш, қизитиш, заҳарларга қарши курашиш хосиятларига эга. Илон, қорақурт ёки чаён чаққанида мурчли чой бир неча марта қайта-қайта ичирилган ва шу орқали заҳарнинг кучи қирқилиб, беморнинг ҳолати яхшиланган. Мурч ошқозон ва жигар фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди. Абу Али ибн Синонинг ёзишича, мурч мушак нервларини шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нима унга тенг келмайди. Мурча йўтал ва кўкрак оғриқларига фойда қилади. Асал билан қўшиб, танглайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.
Мурч ва асалли чой. Хосиятлари худди юқорида айтилганидек, фақат дамлашда унга донадор мурч солиб, асал қўшилади.
300 граммли чойнакка ярим чой қошиқ олий навли қора чой, 10 дона мурч ва 2 чой қошиқ асал солиб, устидан қайноқ сув қуйилади-да, сочиққа ўраб, 4-5 дақиқа дам едирилгандан кейин ичирилади.

СЕДАНАЛИ ЧОЙДАН ИЧИБ КЎРИНГ!

Седана айиқтовондошлар оиласига мансуб ўсимликнинг майда қора донларидир. Ҳиди хушбўй, чайнаганда жиз этиб ачиштирувчи мазаси билинади. Седана ўзбек пазандалигида нон ёпишда ишлатилади, патир ва кулчаларнинг юзасига сепилса, мазасини яхшилайди. Седана овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, оғиздаги нохуш ҳидни кетказади, аъзоларни қиздиради ва тозалайди, пешоб ҳайдайди, заҳарларга қарши таъсир қилади. Халқ табобатида уни йўталганда, қусганда қўлланилади, у худди мурч каби таъсир қилади.

Седанали чой сувчечак, сариқ касаллиги, талоқ яллиғланишида, ҳайз қонини ҳайдаш ва эмизикли оналарнинг сутини кўпайтириш учун ҳам қўлланилган. Седанали чойга асал қўшиб ичилса, пешоб йўлларидаги тошларни майдалайдиган дорига айланади. Ибн Сино ёзадики: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради».

Седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 1
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 1
Bosh sahifaga