Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

САБЗАВОТЛАР ҚИРОЛИ

Qo'shdi:Admin (18.02.2020 / 17:23)
Reyting:rating 275 article (0)
O'qilgan:100
Fikrlar:0
.

Тарихшунос-олимлар ва археологлар бир овоздан мазкур топилма эрамиздан аввалги 3750 йилга тегишли эканлигини айтишди. Тутанхамон мақбараси очилганида эса тилла тақинчоқлар ва буюмлар орасида саримсоқнинг 6 та қуриб қолган бўлсада, аммо жуда ҳам яхши сақланган бошчалари олимлар фикрининг тўғрилигини яна бир маротаба исботлади. Мунажжим Кханинг мақбарасидан эса ёши эрамиздан аввал 1500 йилларга бориб тақаладиган саримсоқнинг бир савати археологларни қувонтириб юборди. Кейинчалик Инжил, Таврот каби муыаддас китобларда, Хитой ва Ҳиндистон, Олмония, Англиянинг қадимги қулёзмаларида ушбу шифобаҳш ҳамда жин ва девларни қувишга ёрдам берувчи ўсимлик ҳақида кўплаб ёзувлар қадимшунос-олимларнинг кўплаб саволларига жавоб топишга ёрдам берди.

Маълум бўлишича қадимда яҳудийлар саримсоқни оғир жисмоний меҳнатдан олдин истеъмол қилишган. Мисрликлар уни асосан қулларга овқатга қўшиб бериб, бу билан улар орасида тарқаладиган касалликларнинг олдини олишга муваффақ бўлишган.

Қадимги юнон файласуфи Пифогорнинг ёзишича, саримсоқ барча сабзавотларнинг қиролидир. Диоскирид уни заҳар тафтини оладиган энг кучли восита сифатида қўллаган бўлса, Арасту қутирганга қарши фойдаланишни тавсия этган. Гиппократ саримсоқни пешоб ҳайдовчи ва балғам кўчирувчи дори сифатида ишлатган. Саримсоқ IX асрда аввал Византиядан Россияга, ХII асрда муғуллар истилосидан сўнг Марказий Осиё давлатларига келтирилган. Табиблар вабога қарши айнан саримсоқ истеъмол қилишни буюришган.

Бугунги кунда саримсоқнинг кимёвий таркиби ва озуқавий қуввати тўлиқ ўрганилган бўлиб, унинг 100 граммида 149,5 килокаллория бўлиб, 6,527 грамм оқсил, 0,537 грамм ёғ, 29,912 грамм углеводлар, 0,113 грамм органик кислоталар, 60 грамм сув, 0,101 грамм тўйинмаган ёғ кислоталари, 3,95 грамм моно-ва дисахаридлар, 26,18 грамм крахмал, 1,201 мг. PP, 0,081 мг. B1 (тиамин), 0,087 мг. B2 (рибофлавин), 0,59621 мг. B5 (пантотен), 0,624 мг. B6 (пиридоксин), 3,023 мкг. B9 (фолий), 10,17 мг. С, 0,302 мг. Е, 1,712 мкг. К витаминлари ҳамда 181,12 мг. кальций, 30,56 мг. магний, 17,13 мг. натрий, 260,78 мг. калий, 100,56 мг. фосфор, 30,987 мг. хлор, 1,523 мг. темир, 1,02512 мг. рух, 9,12 мкг. йод, 133,76 мкг. мис, 0,8113 мг. марганец, 14,222 мкг. селен 9,345 мкг. кобальт каби кўплаб микроэлементлар мавжуд.

Таркибида фитоницид моддаси туфайли саримсоқ организмда дифтерит, дизентерия каби касалликларни чақирувчи бактериаларни нобуд қилади. Саримсоқни дарҳол тозалаб истеъмол қилинмаса, ҳаво билан таъсирлашиб, ўзининг анчагина фойдали хусусиятларини йўқотади.

Саримсоқнинг биз билмаган фойдаси жуда ҳам кўп бўлиб, у аввало:
- иммунитетни кўтаради;
-таркибидаги мўл миқдордаги аллицин бирикмаси соч муаммоларини ҳал этиши мумкин. Тилимланган ёки эзилган саримсоқ бош терисига суртилса соч тўкилишини олдини олади;
- ҳуснбузарларни даволашда ишлатилади. Бунинг учун тозаланган саримсоқ доначаларини ҳуснбузарларнинг устига суртиш лозим;
-шамоллашнинг олдини олади ва даволайди. Антиоксидантларга тўла бўлган саримсоқни ҳар куни истеъиол қилинса, иммунитет кучаяди. Бунинг учун тўғралган ёки қиймаланган саримсоқни бир неча дақиқа қайноқ сувда тутиб, сўнгра сузгичдан ўтказиб ичиш лозим.
-псориаз, яъни тери хасталигини енгиллатади. Псориаз чиққан жойларга бироз саримсоқ ёғи суриш тавсия этилади.
- вазнни камайтиради. Кўп саримсоқ истеъмол қилган одамлар организмида ёғ тўпланишининг камайганлиги кузатиш мумкин;
- оёқда пайдо бўладиган мицетома, яъни замбуруғларни йўқотади. Бунинг учун оёқни эзилган саримсоқ қўшилган илиқ сувга солиш керак;
-чивинлардан ҳимоялайди. Ҳиндистонда ўтказилган тадқиқотга кўра, қўлларига ва оёқларига саримсоқ аралашган қоришма суртган инсонларни чивинлар безовта қилмаган. Вазелин, саримсоқ ёғи ва асалари мумидан б аралашма тайёрланган малҳамга чивин яқинлашмайди;
- учуқни даволайди. Бунинг учун бир бўлак эзилган саримсоқни учуқнинг устига суртиш лозим;
- қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
- аллицин моддаси туфайли мунтазам истеъмол қилинганда тери саратонинг олдини олади;
-қон томирларини кенгайтириши натижасида қон босимини туширади.

Саримсоқнинг фойдали хусусиятлари билан биргаликда унинг зарарли томонлари борлигини ҳам унутмаслик керак. Агарда у жуда ҳам кўп ейилса, ички қон кетишига олиб келиши мумкин. Ошқозон-ичак касалликларида ҳам кўп миқдорда саримсоқ ейиш мумкин эмас.

Саримсоқнинг нохуш ҳидини кетазиш учун бир неча бўлак лимонни ейиш ёки петрушканинг икки-учта шохчасини чайнаш кифоя. Сут билан оғиз чайқаш ҳам ижобий самара беради. Қўлдаги саримсоқ ҳидни кетказиш учун эса уни яхшилаб тyз билан ишқалаб, сўнг илиқ сувда ювиб ташлаш зарур.

Саримсоқ бизнинг табиий иқлим шароитимизда ҳам яхши ўсади. Бунинг учун унинг мақбул навларини танлаб, экиш зарур. Аксарият ҳолатларда диёримизда қишки саримсоқ навлари экилади. Унинг алькор, антонник, герман, надежний, махаллий даниловский навлари бўлиб, улар бир-биридан аччиқлик даражаси, тишларининг катта- кичиклиги ва етилиши билан фарқ қилади. Масалан, алькорнинг 4-5 та тиши бўлиб, ранги пушти-сиёҳранг, саримсоқ бошчасининг оғирлиги 36 грамм атрофида бўлса, антонникнинг таъми ундан кўра ўткирроқ бўлиб, пиёзбошнинг оғирлиги 78 грамм атрофида, ранги оқиш кулранг. Герман нави юқоридагиларга кўра анча узоқ муддат, яъни 8 ой давомида сақланади. Унинг пиёзбошида 6-7 дона тишлари бўлиб, оғирлиги 54 граммгача келади. Ранги сиёҳранг оқиш. Надежний навининг оғирлиги 70 грамм атрофида бўлиб, бир бошда 6-7 дона тишлари бўлиб, таъми анча ўткир. Аммо айнан ана шу нав 11 ойгача яхши сақланади. Махаллий даниловский нави совуққа чидамли, узоқ муддат турса ҳам “чиқиб” кетмайди. Пиёзбоши йирик, унда 11 донагача тишлар мавжуд, ранги тўқ пушт-сиёҳранг. Таъми анчагина ўткир. Албатта навларни танлашда аввало ўз шароитингиз ва келгусидаги режаларингиздан келиб чиқишингиз тайин. Агарда етишириладиган саримсоқ узоқ муддат сақлаш учун керак бўлса, унда герман ва надежний навларини танлаш мумкин, агарда дарҳол сотиш учун бўлса бунда йирик бошли надежний, махаллий даниловский, антонник навлари қўл келади.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 2
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 2
Bosh sahifaga