Kutubxona | Асалнинг фойда ва зиёнлари

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tong, Mehmon!
Bugun: 15.08.2020
Soat: 09:11
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Асалнинг фойда ва зиёнлари

Teglar:xalq tabobati
Qo'shdi:Admin (18.02.2020 / 18:10)
Reyting:rating 276 article (0)
O'qilgan:177
Fikrlar:0
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм.

Оллоҳ таоло «Унда, асалда одамлар дардига даво мавжуддир», – деган.

Ҳадисдан.

.

Асал – арабча бол бўлиб у ўсимликлар гулидаги шира (нектар)нинг асалари организмида қайта ишланишидан ҳосил бўладиган махсулотдир. Асал, ранги, ҳиди ва мазаси жиҳатидан турлича бўлади, масалан: тиниқ рангли, новвот рангли, қўнғир рангли ва бошқалар.

ТУРЛАРИ:
Энг яхши асал тоғ асалидир, чунки у турли ўсимлик гулларидан йиғилади. Оқ акация, жука (липа) дарахти, беда, янтоқ гулидан йиғилган тиниқ рангли асал соз асал ҳисобланади. Каноп ўсимлигидан йиғилган асал новвот рангли, гречиха ўсимлигиники қўнғир рангли бўлади.

ТАРИХИ:
Acаларилар қадимда ўрмон дарахтлари ковакларида ва тоғларда яшаб келган. Коваклар уларни чанг – тўзон, жазирама иссиқ, қор – ёмғир ва сув тошқинларидан ҳимоя қилган. Ёшини яшаб кексайган дарахт баъзида асалари уяси билан бирга ерга қулаган, синиб тушган мумкатакчаларидан асал оқиб чиққан. Ёввойи инсонлар тасодифан йиқилган дарахтга рўпара келишади. Ундан оқиб чиққан олтинранг ёпишқоқ суюқликнинг мазасини тотиб кўриб, балки улар жуда қувонгандирлар. Бехад ширин, ёқимли ва мазали экан деб хайқирган бўлсалар хам ажабмас ?! Улар албатта мазкур неъматдан ўз ғорларига олиб кетган бўлсалар керак. Чунки ғорда уларнинг оиласи хам бўлган!

Асалари дарахт ковакларидан ташкари, тоғ қияликларига, унинг ўйдум – чуқур жойларига ҳам ин қуришади. 1919 йилда бир гуруҳ немис олимлари Испаниянинг аленсия тоғидаги ғаройиб ғорга дуч келишган. Улар ғорнинг тош деворларига бундан 15 – 20 минг йиллар аввал қандайдир рассом ҳайвонлар, парандалар ва одамлар суратини маҳорат билан чизганини кўришади. Шу билан бирга рассом асалариларни овлаш жараёнини хам тасвирлаган эди. Суратларда тоғ бошида осилиб турган қоядан арқон туширилган манзара бўлган, бу арқон, балки лиана – чирмовикдир. Ундан асалга ишқибоз асалари овчилари қўлида сават тутганча тушиб бораётган экан.

Шунингдек, расмларда бошқа бир асал ишқибози коч ёриғидан асал мумкатакларини саватчасига жойлаш билан машғул бўлиб турган холат тасвирлангани айтилади.

Ғордан топилган ушбу тасвирлар – бебахо тарихий хужжатдир. Расмлар бундан икки юз асар муқаддам инсонларнинг асаларилар билан яхши таниш бўлганини кўрсатиб турибди

Буларадн ташкари ТУТАНХАМОН кабрида ичида аллакандай мода булган идиш топилган.Энг кизикарлиси шундаки,3000 йил утса-да уз хусусиятини йукотмаган бу моддани асал эканлигин олимлар аниклашган.

Кадимги эронликлар ва скифлар вафот этган давлат арбобларини мумиёлаштириш учун фойдаланилган Яна бир бошка бир мода бор, бу асаларининг мумидир дейшган.

Тарихдан Яна бир маълимот сакланган-ки ,АЛЕКСАНДР МАКИДОНСКИЙ нинг вафотидан сунг унинг жасади асалга ботирилиб олинган ва кўмиш учун Македониянинг марказий кисмига олиб келинган.
Асал биологик, шифобахш хусусияти юқори бўлган озиқ – овқат махсулоти қаторига киради.

КИМЁВИЙ ТАРКИБИ:
Асалнинг кимёвий таркиби нихоятда мураккаб. Унда инсон ҳаёти учун зарур етмишдан ортиқ моддалар мавжуддир. Асалнинг асосий қисмини углевод: глюкоза, фруктозадан иборатдир. Шунинг учун организмда жуда тез хазм бўлади. Асал таркибида ферментлар борлиги сабабли у шифобахш хисобланади. Чунончи, крахмал ва декстринни қандга айлантиради ва диастаза, қандни глюкоза ва фруктозага ўтказувчи инвертаза, пероксид ориқмаларини парчаловчи каталаза каби бир қанча ферментлар мавжуд. Булардан ташқари асал таркибида кальций, фосфор, олтингугурт, йод бирикмалари, мисс, хром, никел, қўрғошин, титан, калий, Рух каби микроэлементлар бор. Рганик кислаталардан олма, сут, лимон кислоталари В1, В6, В2, В3, В5, Е, К, С витаминлари ва биостимуляторлар борлиги аниқланган.

ЭНЕРГИЯСИ:
Асалнинг 1 кг да 3150 калория бор. Асал Яна турли фармакалогик таъсирга эга. У микробларни ўлдиради. 10 % асал эритмаси билан ингаляция қилинса нафас йўлларидаги касалликларни тузатади.

АСАЛАРИ УМРИ:
Она асалари болари ромидаги катакларга тухум қўйганидан сўнг орадан 21 кун ўтиб ишчи асалари дунёга келади. Унинг қанча яшаши ғумбаклик давридан кейинги мехнат фаолияти ўз оиласи кучига боғлик. Она асалари 15 – 16 кунда етилиб чиққач, 4-5 йил умр кўради. Унинг серпуштлик даври дастлабки икки йил хисобланади. Эркак асалари эса 24 кундан сўнг дунёга келиб бор-йўғи 6-7 ой яшайди, ишчи асаларилар февраль-мартда яралган бўлса, тахминан 35, июнь ойидагилар 30 , асосий асал йиғиш мавсумида пайдо бўлганлари 28-30 кун ва октябрь-ноябрь ойларида дунёга келганлари эса 80-100 кунгача яшайди.

ТАБИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Асал беқиёс антисептик хусусиятларга эга: у узоқ йиллар давомида ўз табиий сифатини тўлиқ сақлаб қолади. У айнимайди, пупанак боғламайди. Бу ўз вақтида қадимги римликлар томонидан аниқланган. Улар асал ёрдамида узоқ мамлакатлардан келтирилган камёб ов гўштларини консервалашган . асал ичига солинган гўшт бир неча йиллар мобайнида ўз сифатини йўқотмаган.

АСАЛ ЙИҒИШ:
Асалари ўз ҳаёти мобайнида гулшира тўплаш учун 80-130 маротаба парвоз қилади. Асал яхши бўлган бир ёз кунида асаларининг 10-12 марта парвозга чиқишига туғри келади. Асалари оиласининг 60% учадиган дала асалариларидан, қолгани эса уя ичидаги юмушларни бажарувчиларидан иборатдир. Мавсум Айни қизғин Паллада асалари бир учишда 55-70 мг гулшира келтиради. Ундан пастрок шароитда 40-50 мг ўртача шароитда 30-35 мг гулшира йиғиб уясига қайтади. 1 кг асал хосил бўлиши учун 1,2 кг атрофида асал ва таркиби оқсил миқдорига эга бўлган 1-1,5 кг гача гулчанг сарфланади. Қишдан чиққан асалари атига бита болачасини, бахорда туғилганлари эса ўчтагача болани парвариш қила олади. 100 гр асалда ишчи асаларилар 46 минг км йўл босади. Бу 46 минг км масофа ер шарини бутун экватор бўйлаб айланиб чиқиш билан баробардир. Асалари бир кунда 7 минга якин ўсимлик гулларини чанглата олади.

АСАЛАРИ «БАШОРАТЧИ» МИ?
Асалари хаётини узоқ кузатиш болари билан ишлаётган асалчилар учун об-ҳаво маълумотларини олдиндан билиш имконини беради. Асаларилар иқлим шароитига нисбатан жуда таъсирчан буладилар. Улар куннинг яхши ёки ёмон бўлишини олдиндан «башорат» қила олади !

Асаларилар уяларини жуда эрта тарк этиши хаво очиқ бўлишидан далолатдир. Тонгда асаларилар уясидан учиб чиқмай, визиллаяпти, демак, тушда ёмгир кутаверинг. Ёмгир ёгишидан олдин асаларилар ини атрофида парвоз килади. Хаво яхши бўлса, узоқ далаларга учиб чиқади. Тонгда ёки кундузи асаларилар асаларилар уяларига шошиб кайтишса, улар уядан учиб чикишга шошилмаса, шамол булади. Сўнг ёмғир ёғади. Булутли тонгда асаларилар жиддий асал йиғиш билан шуғилланишса, ҳаво тезда очилиб кетади. Осмонни қора булут коплаб олганида., асаларилар уяларига кириб кетмаса, ёмғир ёғмайди. Асалариларнинг парвози эрта тугаши, оби-хаво эртага яхши бўлишини, асаларининг парвози кеч тугаши, хаво узоқ муддат бузилишини билдиради. Асалариларнинг уя ёрикларини буткул беркитишга киришса, хаво совуқ, қахратон қиш қаттиқ келишидан дарак беради. Агар улар ишга қизғин киришмаса, суст олиб борса, киши илик келади. Кузда асаларилар ўз қути туйнукларини мум ва прополис билан мустахкамлаб беркитишга киришиб озгина тешикча қолдирса бу кишга яқин қолганлигини билдиради.

АСАЛ ТАБИЙ-МИ?
Баъзан бозордан сотиб олаётган асалимизга шубха Билан караймиз.Сабаб купчилик асалпурушлар сифатсиз асал сотиб , ундан мумай даромад олиш максадида унга турли хил аралашмалар кушишади. Бу шудрингли асал , сув, мевали шарбатлар, крахмалли, лавлагилик ёки маккажухорилик шиннилар , кандлик шарбатлар булиши мумкин. Айрим холларда шундай холат буладики асалга бур ёки кум хам кушишиади.
Калбаки асал сифатини пастлигини айтмаса хам булади. Баъзан ундан овкатланищ махсулоти сифатида ва айникса дори сифатида фойдаланиш каътиян манн этилади.

Асал сотиб олиш учун бир белги ва холатларни билиш зарурдир:
1-табий асалнинг мазаси ширин ,бироз тахир , лекин ёкимли , огиз бушлигининг шилимшик пардасининг енгил безовта килиши мумкин,

2-юкори сифатли асал ёкимли ,узига хос хидли булиб сув бугининг устида кизариб ,бу хидни кучайтириши мумкин,

3-агарда саклаш натижасида асал турли хил консистенцияга эга икки каватли (пастида шакарли кисми ва керагидан ортик микдорда намликка эга эканлигини билдиради. Бундай асални узок муддат саклаб булмайди,чунки у ачиб колиши мумкин,

4-асал тиник ва рангсиз,оч кахрабо рангида тук кахрабо рангида ,тук рангда булиши мумкин,

5-асалнинг калбакилигини асалнинг 30 фоизли эритмасига бир неча йод томчиси(ёки лягол эритмаси) кушилганда унинг ранги тук Кук ранга (тусга) кирганидан хам билса булади. Бу холат асалга крахмал ёки ун кушилганидан далолат беради.

6-«пиёниста асал» (бу КАВКАЗ улкаси худудларида учрайди)сотиб олмаслик учун уни хам бошкалардан ажрата билиш керак:куринишидан юкори сифатли асалда фарки йук,аммо хиди унчалик сезилмайди,бироз куйган шакар хиди уриб туради(бу асални барча водий ва вахоларда сотиб юрган асалпрушларда хам учратиш мумкин)

7-бур кушилган асалнинг озгина кисмига сирка ёки кислата куйиш Билан аникласа булади, сабаб бунда асал купирилиши мумкин.

АСАЛНИ ҚАЧОН ИСТЕМОЛ ҚИЛИШ МУМКИН?
Катта ёшдаги соглом одамлар кунига 100-140 г дан асал истемол килишлари мумкин. Дармондори ва даволавчи пархез озик-овкат махсулоти сифатида асални 50-60 г дан истемол килиш фойдали. Асални суйилтирилган холатда бир неча соатга булиб истемол килиш максадга мувофикдир. Даволаш муддатини икки икки ярим ой килиб белгалаш даркордир.

Ёш болаларга асални 1 чой кошикдан бериш мумкин. Яни 35-50 г дан уч махал бериш мумкин

Ёз кунларида асални истемол килишни икки баробар камайтириш зарур, чунки бу вактда мева ва резавор мевалар истемол килинади. Уларда эса куплаб канд моддаси ва фуруктоза булиши мумкин.

Асални овкатланишдан бир ярим икки соат олдин ёки овкатланишдан сунг уч соат утиб истемол килинса максадга мувофиқ бўлади. Ухлашдан аввал хам озрок микдорда асал истемол килиш хам организм учун фойдалидир.

Ёши катта булган ва жисмоний иш Билан деярли банд булмайдиган одамларга кунига 1-2 чой кошик асал истемол килиш кифоядир.

Асал Билан биргалиикда турли ширинликлар жумладан пишириклар, канфетлар, музкаймок, муроббо, кабилар Билан истемол килиш максадга муфофик келмайди. Гап шундаки кам харакат инсонларни бу холатлар семирмшига олиб келади ва организмдаги углеводларни бузилишига сабаб булади.

Ширинликларни керагидан ортик истемол килиш эса турли хил касалликлар , жумладан кон босми касаллиги, атерасклероз, юрак мушакларини сикилиши, шунингдек канндли диабетни келиб чикишига сабаб булади. Шакарни куп микдорда истемол килиш конда канд микторининг ошишига олиб келади, бунда узлеводларнинг хазм килдириш учу нут пуфаги узидан инсулин гармонини ишлаб чикаришга мажбур булади. Бундай мажбурят ут пуфаги катакчаларини чарчатади. Натижада кандли диабет ривожланишини келтириб чикаради.

СИЛ КАСАЛИГА:
Сил касалига йулиққан бемор кунига 100-150 г асал истеъмол қилса бақувватлашади. Иммунитетини ошириб сил таёқчаларини нобуд бўлишига олиб келади.

ИЧКИ СЕКРЕТЕЦИЯ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ
Кандли диабетда шакарнит асал Билан алмаштириш максадга муфофикдир. Бунда суткасига 50-100 г дан истемло килиш лозим. Кечкуринлари эса 1 ош кошик асални бир стакан сувда эритиб ичиш тавсия этилади.

Биринчи ва иккинчи даражали ички секреция бези (букок)хасталигида хафтада бир мартоба факат тенг микдордаги гречиха асали, майдаланган ёнгок, хамда гречиха кукуни аралашмасидан ситемол килиб туришлари мумкин. Даво муддати олти хафта.

Ортикча вазинда эрталаб нахорга 100 мл кайнатилган сувга бир Ош кошик асал солиб ичиш керак. Шундан сунг икки соат давомида хеч нарса истемол килинмайди. Кечкурун уйкудан олдин икки соат аввал шу муолажа такролланади. Даволаш муддати бир ой.

Гипертериоз (калкаонсимон без фаолиятини кучайиши) хасталигида 300 г майдаланган ёнгок булаклари, 100 г бугда пиширилган ва бутка холатига келтирилган саримсок, 50 г кукун холатига келтирилган арпабадиён мевалари, 1 кг асал яхшилаб аралаштирилади. 1 ош кошикдан истемол килинади - тугагунча.

НЕРВ (АСАБ) КАСАЛЛИКЛАРИ:
Ётишдан олдин асал эритилган бир стакан сув ичилса, нерв касалликларига яхши наф беради. Беморда бош оғриши, тез чарчаш, жахлдорлик касалликлари йўқолади.

Невроз касаллигида алоэ шарбати, кизил вино, асал 1:2:2 нисбатда олиниб аралаштирилади ва коронгу жойда бир хафта олиб куйилади. (вакти вакти Билан аралаштириб турилади) Махсулотни бир Ош кошикдан овкатланишдан ярим соат олдин 2-3 ой мабойнида 3 махал истемол килинади.

Ёки 100 г асални 4 стакан кайнаб хона хароратига совитилган сувда эритиб, икки Ош кошикдан оакатланишдан 30-40 дакика олдин истемол килинади. Дваолаш муддати икки хафта.

Тутқаноқ касаллигида эса 10 ош кошик мойчечак гулларига 500 мл олма сиркаси,5 ош кошик асал кушилади ва ёпик идишда Буг устига бир дакика куйилади.Тайёр махсулотни чорак стакандан уч махал истемол килинади.

Асал эрур баданларнинг қуввати,
Ундан кетар балғам иллати.
Асалари ишга солиб хартумин,
Асал йиғар, ундан қилар хам мумни.
Мижозда у қуруқ-иссиқ бўлади,
Ундан яраларнинг ранги сўлади.
Кўзнинг нури ошар Яна асалдан,
Қорин оғрик кетар Яна асалдан.

Абу Али ибн Сино айтадиларки, кўпиги олинган асал ел пайдо қилмайди, кўпиги олинмагани эса ел пайдо қилиб ични суради. Гар кўпиги олиниб, илитиб ичилса, Томоқ хилтларини юмшатади. Қайнатилгани ични юргизмайди. Сув билан қайнатилгани сийдикни кўпроқ хайдайди.

АНЕМИЯ (ҚОН КАМАЙИШИ) ХАСТАЛИКЛАРИДА
Ўттиз кун давомида хар куни эрталаб кундузи ва кечкурун гречихадан олинган асал кушилган сут ичиш керак(бир стакан сутга бир Ош кошик асал солинади). Бу кон куйулиш жараёнига кумак беради. Уз вактида эса бу холат анемияни олдини олади.

Куйида даволавчи ичимлик камконликда нафи каттадир:
800мл кайнаган сувга 180 г асал эритлади. Аралаштириш давомида унга асалари овкати(перга) кушилади. Бир неча кун мабойнида бу эритма ферментациядан утказилади.Тайёр булган ичимлик 150гдан овкатланишдан 30 дакика олдин ичилади. Ушбу восита ёшариш хусусиятига хам эгадир.

Бундан ташкари анемияни даволашда асал ва ёнгок аралашмасидан хам фойдаланилади. Майдаланган ёгнгокка гули, яхшиси эса гречихадан олинган асал кушиб , куйулгунча аралаштирилади. Даволаниш 40-45 кун давом этади.

АЁЛЛАР КАСАЛЛИКЛАРИДА
Климаксда 150 г алоэ шарбати 300 г кайнатилмаган, бирок иссик асал Билан аралаштириб, бир суткага саклаб куйилади. Вакти-вакти Билан чайкатилиб турилади. Сунг иситиб , докадан сузиб олинади. Нонуштадан бир соат олдин 5-10 г дан истемол килинади.

Хайз циклини тартибга келтириш учун тенг микдорда аччик шувок ва асал аралашмасидан 1 чой кошикдан кунига 3 махал овкатланишдан олдин сув Билан бирга ичилади.

Хомиладор ва эмизакли аёлларда кон босмининг ошишида тенг микдорда асал, еркалампир, сабзи ва лимон шарбатларини аралаштириб, коронгу, салкин жойга саклаш учун олиб куйилади. Кунига икки махал овкатланишдан 1 соат олдин 2 чой кошикдан истемол килинади.

ЗАХАРЛАР:
Асални кизил гул ёғи билан кўшиб қиздириб ичилса, газандаларни чақишида ва афюн ичганига даводир. Қайнатилган асал захарларга (қарши) фойдали нарса, уни еб кўрган киши харбакнинг зараридан қутилади: хидлаганда ва уни еб акса урган ва урдирадиган ўткир асал бирданига хушдан кетказади ва ундан совук тер чиқади. Бунинг давоси: тузланган балиқ ейиш ва асал суви ичиб қайт қилишдир.

АСАЛ СУВИНИНГ ХОСИЯТИ.
Тибда уни «моликаротун» дерлар,
«Қаротун» – сув, «моли» асалким ерлар.
Моъ ул-асал дейди араблар уни.
Даво топар ундан Хотину эрлар.

ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:
Бир хисса мусаффо асалдан олгин,
Икки хисса унга тоза сув солгин.
Кучсиз оловга қўй, кўпигини ол,
Учдан икки қолгач, оловдан олгин.

МИЖОЗИ ВА ТАЪСИРИ:
Асалнинг сувида хўл-иссиқ мижоз,
Ичингни юмшатар мулойим қилар соз.
Ёпишқоқ хилтдларни кесиб майдалар,
Тиқилма очишда сен учун дамсоз.

ПАЙ ВА МИЯДАГИ СОВУҚЛИК:
Пайларга ўрнаса совуқ ногахон,
Ёки мияда хам бўлса бу нуқсон.
Ёхуд бўйин оғриқ қийнаса ногох,
Ёки кузку келса , фойдаси тайн.

ЗАРАРИ ВА ИСЛОХИ:
Иссиқ мижозларга зарари бордир,
Сафровий мижозга бехудлик ёрдир.
Нордон шарбатлардан ичилса бироқ,
Зарарига қарши ажиб бакордир.

БИЛАСИЗМИ ?
Бир дона ишчи асаларининг ўртача оғирлиги 100 мг, уруғланган она асалари эса 220-230 мг, эркак болари эса 200 мг вазнда бўлади.
Ишчи асалари қанотининг кенглиги 23 мм дир.

Ишчи асалари бир дақиқада 190, қовоқари 240, паша 330, ниначи 28 маротаба қанот қоқади.

Бир кг асал олиш учун асаларилар 180000 дона ўсимлик гулшираси келтириши мумкин. Бир дона асалари ромидаги катакчаларни асал билан тўлдириш учун 10-12 асалари гулшира келтириши мумкин.

Ишчи асалари бир кунда 2000 тагача гулга қўниши мумкин.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 8
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 8
Bosh sahifaga