Kutubxona | Банан пустлогининг фойдали хусусиятлари билан танишмисиз?...

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tun, Mehmon!
Bugun: 19.09.2020
Soat: 05:13
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Банан пустлогининг фойдали хусусиятлари билан танишмисиз?

Qo'shdi:Admin (19.02.2020 / 19:33)
Reyting:rating 279 article (0)
O'qilgan:231
Fikrlar:0
Мазали бананни егандан сўнг, унинг пўстлоғини чиқиндига ташлаб юборишга шошилманг. У кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Келинг, ундан қандай мақсадларда фойдаланишимиз мумкинлиги билан танишиб чиқамиз.

Оёқ кийимни тозалаш
Оёқ кийимни тозалашда банан пўстлоғининг юмшоқ томонидан фойдаланиш мумкин. Бунинг натижасида оёқ кийимингизга махсус крем билан ишлов берилгандек, ярқирай бошлайди. Демак, банандан икки томонлама фойда олишимиз мумкин: ишга келгандан сўнг фойдали банан мевасини истеъмол қиламиз ва унинг пўстлоғи ёрдамида оёқ кийимимизга ажойиб кўриниш берамиз. Банан пўстлоғидан фойдалангандан сўнг, оёқ кийимни юмшоқ латта билан артиш тавсия этилади.

Кумушни ярқиратиш
Оёқ кийимни тозалашдан ташқари, банан пўстлоғи кумушни ҳам тозалаш хусусиятига эга. Вақт ўтиши билан кумуш, айниқса биз ҳар куни тақиб юрадиган кумуш тақинчоқларимиз қорая бошлайди. Уларнинг яна асл ҳолига қайтишини истасак, қуйидаги усулдан фойдаланамиз. Банан пўстлоғини майдалаб (блендердан фойдаланиш мумкин), унга бироз сув қўшамиз. Бироқ аралашма жуда суюқ бўлиб кетмаслиги лозим. Сўнгра юмшоқ латта бўлагини аралашмага ботириб, кумуш буюмни у билан артамиз. Шундан сўнг, уни ювиб, юмшоқ латта ёрдамида артиб қуритамиз.

Ўсимлик баргларини артиш
Банан пўстлоғининг юмшоқ томони билан декоратив гулларнинг баргларини артиш мумкин. Албатта бунда каттароқ гулларнинг барглари назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, пўстлоқнинг фойдали микроэлементларга эга эканлигидан, ундан ўғит тарзида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун уни бўлакларга бўлиб, ўсимлик атрофидаги тупроқ остига қўйиш кифоя. Хона гуллари учун эса уни қуритиб, майдалаб, тупроқ остига жойлаштириш лозим.

Ажинларга қарши восита
Банан пўстлоғининг юмшоқ томони билан юз териси артилганда, у терига зарур намликни беради. Қолаверса, майда ажинлардан қутулишга ёрдам беради. Банан пўстлоғи билан юзингизни артганингиздан бироз вақт ўтиб, унга крем суриш мумкин.

Тишларни оқартириш
Банан пўстлоғи калций, фосфор ва магнийга эга бўлганлиги учун ундан косметологияда тишларни оқартириш учун ҳам фойдаланилади. Яхши натижага эришиш учун кунига икки марта унинг юмшоқ томонини 2 дақиқа давомида тишларга ишқалаш лозим. Бу усулдан олдин ва кейин тишларни тиш пастаси билан ювиш тавсия этилади.

Тери остидаги зирапчадан қутулиш
Мўжизавий таъсир кўрсатувчи банан пўстлоғи ёрдамида тери остидаги зирапчадан халос бўлиш мумкин. Бунинг учун зирапча кириб қолган ва сизга кўринмаётган тери устига банан пўстлоғининг бир парчасини қўйиб, бинт билан боғлаб қўйиш лозим. Бу усулдан ухлашдан аввал фойдалансангиз, тонгда зирапча сизга кўриниб қолганлигининг гувоҳи бўлишингиз ва ундан осонгина халос бўлишингиз мумкин.

Бундан ташқари, терининг тирналган, қуёшда куйган ва чивинлар чаққан қисмларига банан пўстлоғини суриш орқали оғриқдан қутулиш мумкин.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 11
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 11
Bosh sahifaga