Kutubxona | Болалар овқатининг 15 та асосий тамойили...

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli kech, Mehmon!
Bugun: 20.09.2020
Soat: 19:45
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Farzand - mitti yurakcha!

Болалар овқатининг 15 та асосий тамойили

Qo'shdi:Admin (19.02.2020 / 19:50)
Reyting:rating 280 article (0)
O'qilgan:157
Fikrlar:0
Боланинг овқати балансланган бўлиши учун уни қандай ва нима билан овқатлантириш тўғрисида бор ҳақиқат.

.

Уйнинг пойдевори мустаҳкам бўлса, унинг ўзи ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бу қурилиш ишларида ишлатиладиган тушунча бўлса-да, уни инсон организмига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

Чақалоқ дунёга келиши билан унинг организмига кейинчалик ривожланиши учун “бақувват” овқат зарур бўлади. Албатта бу ҳақда, биринчи навбатда, боланинг ота-онаси қайғуради. Боланинг саломатлиги айнан уларга боғлиқ. Асосийси ота-оналар тўғри овқатланиш сабоғини биринчи бўлиб ўзлаштиришлари лозим.

1. Қанчалик хилма-хил бўлса, шунчалик яхши...
Бола организмида у ёки бу фойдали моддага танқислик бўлмаслиги учун хилма-хил аралаш овқат зарур. Бола рационига ўсимлик ва мол маҳсулотларини киритиш жуда муҳим. Баъзиларини ўзингиз тайёрлашингиз, бошқаларини эса пиширилмаган ҳолда беришингиз мумкин. Бундай бирикмалар туфайли махсус бойитилган маҳсулотларга бўлган зарурат йўқолади.

2. Бир хилликдан қочинг
Бола организми барча нарсага тез ўрганиб қолади, шу боис болани муайян бир хил овқатга ўргатиш тавсия этилмайди. Ундан фақат вегетарианлар овқатини истеъмол қилишни талаб этиш ёки фақат юқори калорияли маҳсулотлар билан овқатлантириш мумкин эмас. Сут фойдали албатта, аммо овқат рационига бошқа маҳсулотларни киритмасангиз болада озиқлантирувчи моддалар, витаминлар, микроэлементлар, ёғ кислоталари етишмаслиги ривожланади. Боланинг таъм билиш хусусияти тўғри ривожланиши учун овқатни кичик порциялар кўринишида беринг. Шунда сиз болада муайян таъмга, яъни шўр, аччиқ ёки ширин овқатга майл пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз.

3. Иссиқ ва совуқ овқат
Менюни шундай тузингки, унда фақат иссиқ ёки совуқ овқатлар бўлмасин. Овқатланиш схемаси тахминан қуйидагича бўлиши керак:

• Нонушта – сарёғ ва пишлоқ билан қора нон, ветчина ёки қайнатиб пиширилган гўшт бўлаги, бир стакан илиқ сут. Бу нима беради? Бола организми А, В, В1,В2 витаминлари, оқсил, кальций, мис, фосфор моддалари билан таъминланади.

• Иккинчи нонушта организмни С витамини билан таъминлайдиган ҳўл мевалар ва шарбатдан иборат бўлиши лозим.

• Тушлик – иссиқ овқат, картошка сабзавотлар ва гўшт ёки балиқ гўшти ҳамда салат билан. Бу нима беради? Организм темир, рух, йод, оқсил моддалари, фолий кислотасини яхши ҳазм қилади ва В1, В6,С витаминларига тўйинади.

• Кечки овқат – тахминан нонуштадаги каби.

4. Дастурхонни тўғри безаш
Дастурхон атрофидаги шароит ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. Болалар чиройли ва ўзига тортадиган нарсаларни ёқтиришади. Шунинг учун дастурхонни тузашга ҳам катта эътибор бериш лозим. Бола овқатланаётган пайтда уни яхши одатларга ўргатиш зарур. Нонушта ва кечки овқатни оила билан биргаликда дастурхон атрофида қилгани маъқул, иложи бўлса тушликни ҳам, албатта. Овқат тайёрлаётганингизда ош тузи ўрнига кўпроқ хуштаъм гиёҳлар ва аччиқ бўлмаган зираворлардан фойдаланган яхши.

5. Индивидуал ёндашув
Баъзи мутахассислар болаларни ёшига қараб овқатлантириш бўйича махсус жадвалларни тавсия этишади. Фақат жадвалга қараб овқатлантириш унчалик шартмас. Ҳар бир боланинг овқатга нисбатан ўз эҳтиёжи бўлади.

6. Баланслаштирилган овқат
Ҳар бир она фарзанди қанча овқат истеъмол қилишини, унга зарур порция миқдорини тахминан билади. Бироқ баъзида иштаҳа йўқолиб туради, бола узоқ вақт овқат сўрамай қолиши ёки аксинча, иштаҳаси очилиб кетиши мумкин. Агар бундай ҳолат узоққа чўзилмаса, хавотир олманг ва дарҳол чора кўришга шошилманг. Иштаҳа узоқ вақт тўғри чегарадан чиқиб кетганида ёки у умуман йўқ бўлган тақдирдагина, шифокор маслаҳати бола овқатини тўғри баланслашга ёрдам беради.

7. Сув баланси
Бола қанчалик кичкина бўлса, унда суюқликка бўлган талаб шунчалик кўп бўлади. Нормал соғлом бола иссиқ кунларда ёки жисмоний машғулотлар пайтида одатдагидан кўра икки баравар кўпроқ сув ичади. Бундай пайтларда фақат оддий тоза сув истеъмол қилган яхши, ўтлар ёки мевалардан тайёрланган қандсиз чой, биттага битта сув қўшилган табиий шарбатлар ҳам бўлади. Ситро, кола, газли минерал сув, вижиллайдиган ичимликлар тавсия этилмайди. Бундай ичимликлар ташналикдан халос этмайди ва организмдаги қанд миқдорини кўпайтириб юборади.

8. Сут маҳсулотлари
Сут маҳсулотлари болани кальций, фосфор, оқсил моддалари ва А1, В1, В2 витаминлари билан таъминлайди. Дўкондан сут олаётганингизда ёғлилиги 3,5% бўлган (ёғлилик маҳсулотда А ва D витаминлари мавжудлигини кўрсатади) сутни танлаган маъқул. Йогуртни ўзингиз тайёрлаганингиз яхшироқ. Яъни оддий йогурт олиб, унга кесилган ҳўл меваларни қўшинг. Бу дўконда сотиладиган йогуртларда мавжуд бўладиган қанд моддасидан сақлайди. Баъзида болалар сут маҳсулотларини ёқтирмаслиги ҳам кузатилади, бу ҳолда пишлоқ ва творог унга муқобил вариант бўлиши мумкин.

9. Гўшт маҳсулотлари
Ҳаммасида меъёр бўлгани маъқул. Озгина гўшт бола учун фойдали, порцияни катта қилиш керакмас. Исталган гўшт организмда темир моддасининг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, айниқса мол жигари. Ёғсиз чўчқа гўшти эса болани В1 витамини билан таъминлайди. Гўштни қайнатиб пиширган, димлаган ёки тоблаб пиширган маъқул. Қовурилган овқат ҳеч қандай фойда келтирмайди.

10. Балиқ маҳсулотлари
Балиқ организмни йод моддаси билан таъминловчи ҳақиқатан ҳам жуда қимматбаҳо маҳсулот. Пикша, треска ёки лосось балиқлари жуда фойдали ҳисобланади. Шунинг учун ҳафтада бир марта фарзандингиз балиқ истеъмол қилгани маъқул.

11. Ёғларнинг фойдаси
Бола овқатидан ёғларни бутунлай чиқариб ташлаш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Яхшиси колбаса, шоколад ва печеньеда “яшириниб” ётган ёғлардан қочган маъқул. Сарёғ ва ўсимлик мойи жуда фойдали, аммо уларни чекланган миқдорда истеъмол қилиш керак.

12. Нон – дастурхон кўрки
Нон маҳсулотлари бола организмини углеводлар, минерал моддалар, витаминлар ва балласт моддалар билан таъминлайди. Нон маҳсулотларини хилма- хил қилиш ва уларнинг навини алмаштириб туриш маъқул. Оддий нонни танлаш мақсадга мувофиқ. Нон ва мюслини йирик тортилган ундан ўзингиз мустақил равишда тайёрлашга ҳаракат қилинг.

13. Картошка
Боланинг бир ҳафталик рационида картошкадан тайёрланган тахминан 5-6 марта егулик овқатлар бўлиши лозим. Бу сут ва сарёғ қўшилган пюре, ёғлилик даражаси паст ёғ ва кўкатли қайнатилган картошка, духовкада балиқ, гўшт ёки сабзавотлар билан пиширилган картошка бўлиши мумкин. Қовурилган, чипслар кўринишидаги ёки картошка-фри тавсия этилмайди. Картошка гуруч ва макарон маҳсулотларидан ҳам фойдалироқ ҳисобланади.

14. Мева ва сабзавотлар
Ҳўл мева ва сабзавотлар ёки уларнинг музлатилгани микроэлементларга жуда бой. Уларни пиширилган ва пиширилмаган ҳолатда истеъмол қилиш мумкин. Консерваларда соғлиқ учун зарур бўлган моддалар бўлмайди, кўп миқдордаги қанд моддаси эса, болага керакмас. Сабзавотлардан энг маъқули – гулкарам, брокколи, сабзи, арпабодиёндир. Оқ карам ҳам фойдали, аммо у қийинроқ ҳазм бўлади. Меваларни мавсумга қараб ўзингиз яшайдиган жойга хос бўлганини танланг.

15. Ширинликлар
Қайси бола ширинликни яхши кўрмайди дейсиз. Болани ширинликлардан буткул маҳрум қилиш керакмас. Шоколад, конфетлар, кондитерлик маҳсулотларида юқорида санаб ўтилган маҳсулотлардаги каби фойдали моддалар йўқ. Аммо агар ширинликлар ақл билан бола менюсига киритилса, улар болага зарар келтирмайди. Шунчаки болага камроқ миқдорда ва овқатланиб бўлганидан кейингина ширинлик беришга ҳаракат қилинг.

Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак, бола овқатининг асосини қуйидаги формула ташкил этади:

• Мажбурий мунтазам овқатланиш – нонушта, иккинчи нонушта, тушлик, иккинчи тушлик ва кечки овқат.

• Нонушта ва кечки овқат учун асосий маҳсулот нон ҳисобланади, қолгани таъбингизга қараб.

• Тушлик – иссиқ овқат маҳали.

• Ичимликлар – сув ва калорияси паст ичимликлар.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 1
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 1
Bosh sahifaga