Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Пиёзнинг фойда ва зиёнлари

Qo'shdi:Admin (19.02.2020 / 20:23)
Reyting:rating 281 article (0)
O'qilgan:117
Fikrlar:0
ПИЁЗНИНГ ХОСИЯТЛАРИ:

.

СИЛГА ҚАРШИ.
Олимларнинг маълумотларига қараганда пиёздаги учувчи фитоцид таъсирида сил таёқчаси беш минут давомида халок бўлар экан. Хатто куйдурги касаллиги эса пиёз фитонциди таъсирида ўн минутда халок бўлар экан. Шу туфайли хам авлод – аждодларимизнинг суюмли озиғ – овқат масаллиғидан бири пиёз бўлиб қолган.

ҚОРИН ТИФИ
Н.З. Умииковнинг маълумотига кўра 1805 йилда мамлакатга тарқалган қорин тифи эпидемиясидан минг – минглаб кишилар қирилиб кетган. Бироқ, озиғ – овқат рационида пиёз аримаган кишилар хавфли касалликка чалинмаганлар.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА
Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан атрофлича фойдаланилади.ни ичак қаттиқ оғриганда, колит, атерасклероз, гипертония, авитаминоз каасаллигида, тумов, чипқон, хуппоз, сизлоғчида, хатто гижжани туширишда хам ишлатилади.

АНГИНАДА.
Яллиғланиш ва нафас йўллари шамоллаганда косага ёки ликобчага пиёзнинг сувини қуйиб , бошни сочиқ ёки бошқа нарса билан ўраб, хар куни 10 минут давомида хидлаш лозим кўрилади.

ҚАНДГА ЁКИ ҚАНД КАСАЛЛИГИГА
Пиёз киши организмини ундаги қанд миқдорини камайтириш қобилиятига эга. Шу туфайли, кўпроқ пиёз солинган суюқ овқатлар қанд касаллиги билан оғриган беморлар тавсия этилади.

ПИЁЗ БЎТҚАСИ.
Пиёз бўтқаси тери куйганда ва совуқ урганда ижобий натижа беради. Бўтқани тоза чит матога ўраб жарохатга қўйилса, уни иллатдан халос қилади. Чала пиширилган пиёз хўппоз ва чипқоннинг тезроқ етилишига ёрдам беради. Бавосилга ёрдам бериб унга ажойиб “малхам” дори бўлади. Шунингдек пиёз бўтқаси юздаги доғ, сепкил ва хусунбузарларни йўқотишда яхши ёрдам беради.

ИЗТИРОБЛИ ЙЎТАЛДА.
Изтиробли йўталга қарши пиёзли халқ амали мавжуд. Бунинг учун бир стакан сутга икки дона ўртача катталикдаги пиёзбошни майда тўғраб солиб қайнатилади. Сўнгра тўрт соат қўйиб қўйилади. Ундан сўнг докадан ўтказиб сузилади. Қайнатмани кунига бир ош қошиқдан хар икки – уч соатда ичиб турилади.

МИЯ СКЛЕРОЗИГА:
Пиёз билан асал омихтаси мия склерозига даво сифатида тавсия этилади. Бир стакан пиёз шарбатига бир стакан асал билан солиб аралаштирилади. Тайёрланган дори ош қошоғи ёки чой қошоғида кунига уч махал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан икки – уч соат кейин икки ой давомида истеъмол қилинади. Икки хафта танаффус қилиб яна икки ой ейилиши тавсия этилади.

Пиёзнинг хушхур зиравор эканлигини барча билади. Сабзи, пиёз билан кўпгина таомларни таътимли ва кўркам этишга одатланиб қолганмиз. Кузда экилган пиёз палласини эрта бахорда кўплаб истеъмол қиламиз.

ПИЁЗ БАРГЛАРИ.
Пиёз барглари ёрилган терига, қалинлаётган қадоққа қўйилади. Барра пиёз таомни хазм бўлишини яхшилайди. Соч тўкилишидан асрайди. Барра пиёзнинг шарбатини қанд билан омухтаси организмни мустахкамлайди.

Болгариялик олимларнинг фикрига кўра, тумов, гриппда барра пиёз сувига ботирилган пахта пилик бурунга қўйилса, яхши фойда беради.

ОЛИМЛАР ВА ШИФОКОРЛАР.
Олимлар ва шифокорлар томонидан шу нарса аниқланган-ки, янги пиёз иштахага барака беради, овқат хазм қилишда фаол қатнашадиган безларнинг фаолиятига урғу беради, яхшигина сийдик хайдовчи омил бўлиб, аъзолардаги кичик тошчаларнинг нурашига, эриб кетишига сабабчи бўлади, йўтални камайтиради, балғамни кўчишига воситачилик қилади.

ОСТРИЦАГА:
Юмалоқ гижжалардан (острица) холи бўлиш учун сархил пиёздан 15 – 20 г дан кунига истеъмол қилиниб 7 – 10 кун давомида фойдаланилади.

ПИЁЗБОШДАН НАСТОЙКА
Пиёзбошдан настойка тайёрлаш учун ярим литр спиртга ёки ароққа 40 г тозаланган пиёзбошидан солиб, 7 кун қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Бу настойка грипп, шамоллаш учун кунига 2 – 3 махал, бир чой қошиққа уч ош қошиқ сув аралаштирилиб ичилади.

ЙЎТАЛГА:
Бир стакан сутга 2 дона ўртача пиёзбошини майдалаб тўғраб сўнгра қайнатилади ва тўрт соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олинади. Қайнатмадан йўталга даво қилиш учун кунига бир ош қошиқдан 2 – 3 соатда ичилади.

ТИББИЁТДА:
Илмий тиббиётда пиёз ўсимлиги доривор прэпаратлари настойкаси Аллил пиёзбоши экстракти билан глисерин аралашмасиан Аллилглисэр, колит, атэросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз каби касалликларни даволашда ишлатилади. Бундан ташқари рэнит, яъни буруннинг шиллиқ қавати яллиғланишида, суртилса гинекология амалиётида трихомонал колъпитни даволашда қўлланилади. Хозирги кун тажрибасида пиёзнанг спиртдаги 10% экстракти астма касаллиги хуружини 30% - 50% га енгиллаштирмоқда.

Фойдали маслаҳатлар:

Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Шу доридан кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой ёки ош қошиқда мия склерозига даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна 2 ой ейиш тавсия қилинади.

Юмалоқ гижжа (острица)дан холи бўлиш учун сархил пиёздан 15-20 граммдан кунига истеъмол қилиниб, 7-10 кун давомида фойдаланилади.

Пиёз барглари ёрилган терига, қалинлашаётган қадоққа қўйилади. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди, соч тўкилишидан асрайди. Унинг шарбати ва қанддан тайёрланган омихта организмни мустаҳкамлайди.

Тозаланган ва қўрга кўмиб пиширилган пиёз бошининг оғриқ қолдириш, чипқоннинг етилишини тезлатиш учун қўйиб боғланади.

Грипп ва нафас йўллари шамоллаганда пиёз майдалаб тўғраб эзилади. Бирор идишга солиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланса, яхши натижа беради.

Эслатма:

1. Хом пиёзни ўткир ошқозон-ичак, буйрак, жигар хасталиклари бор беморлар истеъмол қилмасликлари лозим.

2. Иссиқ мижозли кишиларнинг хом пиёз ейишлари зарарли бўлиб, уларнинг хотирасини пасайтириб, бошларини оғритиши мумкин.

3. Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга таъсир қилади.

4. Бурун катакларига пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас, чунки уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 5
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 5
Bosh sahifaga