Kutubxona | Исириқ

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tong, Mehmon!
Bugun: 08.07.2020
Soat: 11:28
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Исириқ

Teglar:xalq tabobati
Qo'shdi:admin (28.02.2020 / 10:46)
Reyting:rating 298 article (0)
O'qilgan:73
Fikrlar:0
Исириқ ўзининг кўпдан-кўп хосиятлари билан Шарқ халқларининг севимли шифобахш гиёҳи ҳисобланади. Шу туфайли бўлса керак, исириқ барча офат ва хасталикларнинг олдини олувчи қалқон сифатида ирим ашёси бўлиб келган. Ривоятларга кўра, хонадонда исириқ тутатиб турилса, касаллик кам бўлади, чунки исириқ инс-жинсларни ҳайдаб чиқаради. Ўз даврида исириқда қандайдир куч бор деб билиш шифобахшлик хусусиятларини тушуниб етмаганликнинг натижасидир. Ваҳоланки, илмий тиббиёт исириқ таркибида мавжуд бўлган таъсирчан моддалар кўзга кўринмас микропларга қирон келтиришини исботлаб берди. Ҳозирда илмий тиббиётда исириқдан ажратиб олинган гарминал-колоиди ва ўсимлик илдизидан тайёрланган спиртли дамлама паркинсон хасталигини, тутқаноқ, энцефалит, бош миянинг яллиғланиши асорати – қалтирашни даволашда ҳамда ухлатувчи дори сифатида ишлатилади. Исириқни баъзида хармал, исвант, адрасмон, гармала деб аташлари ҳам бежиз эмас. Унинг асл оти ҳазораспбанддир (форсча «минг отни тутишга қодир»). Бундан минг йилларча муқаддам машҳур юнон табиблари Жоленус (Гален) ва Дискаридус (Диоскорид) томонидан исириқ атрофлича таърифланиб, шифобахш хусусиятлари кўрсатиб ўтилган эди. Буюк табиб Абу Али ибн Сино ҳам бир қатор хасталикларни даволашда исириққа мурожаат қилган.

Исириқнинг барча қисмлари ва уруғи алкалоидларга бой. Ўсимлик илдизида 3,3 фоизгача, поясида 3,57 фоизгача, баргида 4,96 фоиз ва уруғида 6,60 фоизгача алкалоидлар борлиги қайд қилинган бўлиб, улар йиғиндисидан гармолин, гармин, пеганел, дезоксипеганин каби моддалар ажратиб олинган. Булардан ташқари уруғида кўп миқдорда мой бўлади. Исириқ уруғидан жувоз ва бошқа усуллар билан ёғ олиш мумкин. Ёғнинг хусусияти: миядаги тўсиқларни очиш, пайларни мустаҳкамлаш, пайлардаги елларни тарқатиш.

Исириқ ёғини озуқа сифатида истеъмол қилиш ҳам мумкин. Абу Али ибн Сино исириқни қуймич асаблари шамоллашида, тизза ва суяклар қақшаб оғришида оғриқ қолдирувчи дори сифатида ишлатганлар. Бунинг учун ўша оғриган ерга исириқнинг ер устки қисмини эзиб, боглашни тавсия этганлар. Исириқдан кучли пешоб ҳайдовчи сифатида фойдаланган. Халқ табобатида исириқнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. Булардан ташқари қўтир, қичима ва бошқа тери касалликларига ҳам даво қилади. Уруғидан тайёрланган қайнатма зиғир уруғининг қайнатмаси билан бирга нафас қисиши, нафас олишнинг қийинлашишида, қалампир уруғи қайнатмаси билан заҳм, бод касалликларини даволашда ишлатилади.

Исириқнинг шифобахш хусусиятлари: ичаклардаги бодларни ҳайдайди, қуюқлашган моддаларни таҳлил қилади, совуқ мижозли кишиларга жинсий қувват бағишлайди, баданни семиртиради, пешоб, тер, сут ва ҳайз юришини равонлаштиради. Савдо, қуюқ балғамни ич кетиши билан даф этади.

Фойдали маслаҳатлар:

1. Исириқдан қайнатма тайёрлаш учун кастрюлкага 250 грамм сув қуйилади ва майдаланган исириқдан бир чой қошиқ солиб, паст оловда 5 дақиқа қайнатилади-да, 2 соат сочиққа ўраб дамлаб қўйилади. Кейин докада сузиб олиниб, кунига овқатдан олдин 3-4 маҳал бир ош қошиқдан ичилади.

2. Исириқни тутатиб, тутунига 21 марта бошни тутинг, бир боғ исириқни бир челак сувда қайнатиб, докада сузиб олингач, ваннага қуйилади, устига иссиқ сув қуйиб, то сув совигунича ваннада ётилса, бош оғриғига даво бўлади.

3. Бир сиқим исириқни 400 мл сувда паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Шу қайнатмага 10 кун давомида пахта ёки матони шимдириб, оғриган жойга суртиб турилса, тизза ва суякларнинг қақшаб оғришига даво бўлади.

4. Исириқ тутатсангиз, хонангизнинг ҳавоси тозаланади, микроб ва инфекцияларга қирон келади.

5. Исириқ мойи баданга чапланса, жинсий қувватни оширади, ҳуқна қилинса, бел ва ёнбош оғриғи, буйрак ва бачадаоннинг совуқликлари учун фойдали.

6. Исириқни туйиб, хонанинг бурчаклари ва полига сепиб қўйилса, ҳар хил ҳашоратлар бу хонадонга йўламайди, борлари қочиб кетади.

Эслатма:
Иссиқ мижозли кишиларга исириқни истеъмол қилиш зарарлидир, бош оғриқ келтиради, юракни беҳузур қилади.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 6
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 6
Bosh sahifaga