Jeans

1
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

Қатиқнинг фойдалари

Qo'shdi:admin (29.02.2020 / 08:01)
Reyting:rating 299 article (0)
O'qilgan:97
Fikrlar:0
Сутнинг ошқозонда ҳазм бўлиш даражаси 30 фоиз, қатиқнинг сўрилиш эса 90 фоизни ташкил этади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, ошқозонда узоқ вақтгача ҳазм бўлувчи сутдан кўра қатиқ истеъмол қилиш фойдалидир. Бир неча фойдали микроорганизмлар мажмуаси бўлган бу маҳсулот замбуруғли ачитқилардан, нордон сирка бактериялари ҳамда нордон сутли таёқчалардан иборат. Таъм берувчи микроорганизмлар ҳаммаси бирлашиб тўйимли маҳсулотга айланади.

.

Қатиқ тананинг иммун тизимини тикловчи, руҳий зўриқиш ҳамда уйқунинг бузилиш ҳолатлари олдини олишда асосий воситадир. Уйқуга ётишдан олдин бир стакан қатиқ ёки сут ичиш хотиржамлик гаровидир. Доимий равишда қатиқ ичиб юрувчиларнинг танасига саратон хасталиги яқин йўламас экан.

Олимлар узоқ изланишлардан кейин инсон танаси қаришининг сабабларидан бирини аниқлашди. Уларнинг ташхиси бўйича, танамиз ҳамиша токсинларга қарши курашади ва бу пайтда ингичка ичакда микроблар кўпаяди. Ҳамма гап шундаки, қатиқ ушбу токсинларни нейтраллаштиради (ингичкалаштиради). Қатиқ таркибидаги сутли нордон замбуруғ, лактобацил ва бифидобактериялар бу вазифани бажаради.

Жигар касаллиги, овқатдан заҳарланган беморлар учун сут-қатиқ маҳсулотлари ичиш шифокор маслаҳати билангина амалга оширилиши лозим. Бунда ичакларда дам ҳосил бўлиши мумкин. Оғир турдаги ошқозон хастали билан оғриган беморлар ҳам шифокор гастроэнтерологнинг маслаҳатини ёдда тутишсин.

Қатиқ тайёр бўлганидан сўнг бир кун ўтса ҳам унинг таркиби ўзгаради. Янгилигида ичиш кони фойда, ёғлилик даражаси қанчалик кўп бўлса, соғлиқ учун шунча фойда. Мактаб ёшигача бўлган болаларга тишларининг соғлом ўсиши ва суякларининг бақувват бўлиши учун сут маҳсулотларини ҳам куни овқатланиш тартибига киритинг. Бу тишлар касалланмаслигининг кафолатидир. Ҳозирги кунда бутун дунёда боғча ва ўрта мактаб ошхоналарини сут маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлаш масаласига жиддий қаралмоқда. Болалар дарс тайёрлаш жараёнида уларнинг организмида ақлий зўриқиш юз беради ва бунда сут маҳсулотларининг фойдаси беқиёсдир. Шунингдек, оғир меҳнат қилувчи кишиларга тушликда сут, қатиқ берилиши ҳам бежиз эмас.

Шифокорлар ҳомиладор аёлларга ҳар куни бир стакан қатиқ ичишни қатъий равишда таъкидлашади. Бир суткада 0.5 литр қатиқ ичиш боланинг соғлом ўсишига ёрдам берар экан.

Қатиқ билан парҳез қилиш орқали ингичка ва йўғон ичаклар тозаланади ва хилтлар ювилиб кетади. Европа давлатларида қориндаги ортиқча ёғларни кетказиш учун қатиқдан тайёрланган маҳсулотлардан фойданилмоқда. Бироқ муттасил қатиқ ичиш яхши эмас. Бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Умуман олганда, дунё диетологлари фикрича, сут маҳсулотларини доимий истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали ва зарурдир.

Қатиқни зардобини сахарда нонуштадан 10-15 дақиқа олдин бир стаканда яни 200 грдан ичилса буйракдаги утпуфакдаги тошларни туширади
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 0
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 0
Bosh sahifaga