Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Sevgi psixologiyasi

ЙИГИТНИНГ УЙЛАНИШ НИЯТИ ЙЎҚЛИГИНИНГ 7 ТА БЕЛГИСИ

Teglar:qizlar uchun
Qo'shdi:admin (02.03.2020 / 09:20)
Reyting:rating 310 article (0)
O'qilgan:137
Fikrlar:0
Йигитлар қизларга қараганда севги нима билан тугаши тўғрисида камроқ ўйлайдилар. Қизлар тўй, уни қандай ўтказиш, тўйдан кейинги ҳаёт, куёвнинг яқинлари билан муносабатларни қандай юритиш, фарзанд, уй тутиш ва оилавий ҳаётнинг турли жиҳатлари хусусида кўпроқ ўйлайдилар. Лекин балки бу ўйлар ва режаларга «аслида муносабатларимиз қанчалик жиддий, у менга уйланмоқчими ўзи?» деган саволга жавоб олгандан кейин берилиш керакдир.

.

Биз айрим психологик далилларни таҳлил қилиш орқали йигитларнинг ниятлари қанчалик қатъий эканини тўғрисида хулосалар чиқаришни таклиф этамиз.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 1-белгиси. Оиласи тўғрисида кам гапиради.
Агар йигит сизни оила аъзолари ёки бошқа қариндошлари билан таништиришга кўп ҳаракат қилса билингки, унинг сиз билан оила қуриш нияти анча жиддий. У сизнинг оилангиз билан қизиқиши ҳам шундан далолат беради.

Агар у сизга оиласи тўғрисида кам гапирса, сизнинг ўз оилангиз аъзолари, оилангизда юз бераётган воқеаларга бўйича айтганларингизга қизиқиш билдирмаса, демак у сизни келажакда оиласига ва ҳаётига дахлдор инсон сифатида кўрмайди.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 2-белгиси. Дўстлари билан таништирмайди.
Агар йигит сизни энг яқин дўстлари ҳамда ўзи хурмат қиладиган бошқа инсонлар билан таништирса, демак у ўзи билган ёки билмаган ҳолда дўстларининг сиз тўғрингиздаги фикрини билмоқчи. Лекин бошқа томондан у сизни дўстлари билан шунчаки таништирган бўлиши ҳам мумкин. Агар унинг дўстлари сизга ўта жиддий ва бироз ўзларини тортиб муомила қилишcа билингки йигитингиз сизни дўстларига келажакда оила қуриши мумкин бўлган инсон сифатида таништирган. Агар йигитнинг дўстлари сиз билан хазил-хузул қилсалар ёки сизни диққатингизни қаратишга ҳаракат қилсалар билингки йигитингизни келажакда сиз билан ҳаётини боғлаш нияти умуман йўқ.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 3-белгиси. Учрашувлар камлиги.
Агар йигит сизни кўришга кам интилса, турли сабаблар билан белгиланган учрашувларни бекор қилса, демак унинг сизга бўлган муносабати ва режалари у қадар жиддий эмас.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 4-белгиси. Қийин вазиятларда сизни қўллаб-қувватламайди.
Агар йигитнинг сизга бўлган муносабати ҳақиқатдан жиддий бўлса қийин вазиятларда у сизга ўзингиз кутгандан ҳам кўпроқ далда бўлади ва ёрдам беради. Агар қийин вазиятларда у турли баҳоналар билан сизга далда бўлмаса билингки у сиз тўғрингизда келажакда ҳам қайғурмоқчи эмас.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 5-белгиси. Келажакда оиласининг қандай бўлиши тўғрисида режалари хусусида гапирмайди.
Агар у сиз билан келажакда қандай оила қурмоқчи экани, бўлғувси фарзандлари тўғрисида гаплашмаса демак бу режаларда сизга ўрин йўқ.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 6-белгиси. Хўжалик ишларини сиз билан бирга бажаришга интилмайди.
Агар у ўзи ёки сиз жиддийроқ нарса харид қилмоқчи бўлганингизда шу харидни амалга ошириш учун бирга боришга интилса ёки турли маиший муаммоларни биргаликда ҳал этишга ҳаракат қилса бу жуда яхши белги. Демак у келгувсида бўладиган ишларни «тренеровка» қилмоқчи.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 7-белгиси. Сизнинг нотўғри одатларингизга қарши курашмайди.
Агар у сизнинг турли одатларингизга жиддий қарамаса, сизга ёки соғлигингизга зарар етказиши мумкин бўлган одатларингизга нисбатан бефарқ бўлса, билингки сиз у учун вақтинча одамсиз. Айтиш мумкинки, бу белги юқорида санаб ўтилган белгилар орасида энг жиддийси.

Ниятнинг қатъий эмаслигининг 8-белгиси. Сизнинг обрўйингизга путур етказиши мумкин бўлган ишлардан ўзини тиймайди.
Эркак киши ўзи учун муҳим бўлган аёлнинг обрўйини сақлаш учун қаттиқ ҳаракат қилади. Агар у сизни обрўйингизни тўкиши мумкин бўлган ишлардан бутунлай сақланмаса, демак сиз унинг узоқ келажак эмас, хатто яқин келажак режаларида ҳам йўқсиз.

Муаллиф: Темур Халиков. Yurakcha.Ru - 2020
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 2
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 2
Bosh sahifaga