Kutubxona | Яна онанизм (мастурбация ёки кафтаки) ҳақида ......

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli tun, Mehmon!
Bugun: 19.09.2020
Soat: 22:48
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Jinsiy tarbiya (Nikohgacha)

Яна онанизм (мастурбация ёки кафтаки) ҳақида ...

Teglar:onanizm
Qo'shdi:admin (02.03.2020 / 11:19)
Reyting:rating 311 article (0)
O'qilgan:327
Fikrlar:0
Онанизм (мастурбация ёки кафтаки) ҳирсий хоҳишни алоқасиз қондириш услуби бўлиб, баъзилар уни ўта зарарли, деб билишса, бошқалар унга бепарво қарайдилар. Бу иккала нуқтаи назарни ҳам тўғри деб бўлмайди.

.

“Онанизм” атамасини чўпон Онан ҳақидаги ривоят билан боғлашади. Ривоят қилинишича, ўз ҳирсини ғайритабиий йўл билан қондиришга одатланган бу кимсанинг ахлоқсизлигидан ғазабланган Парвардигор уни иккала қўлидан ҳам жудо қилиб жазолаган экан.
Бошқа ривоятлар эса “Инжил” қаҳрамонлари билан боғлиқ. Бу ривоятга кўра, Онаннинг отаси унга акасидан қолган тул аёл билан яшашни буюрганлигини хушламагани боис, у шаҳватини фарзанд бўлмасин дея қўл ёрдамида ерга тўкишга одатланган экан.
Кўпгина ўрис олимлари шаҳвоний жўшқин ёшда россиялик ўсмир йигитларнинг 55-70 фоизи, қизларнинг 25-30 фоизи онанизм билан шуғулланишларини эътироф этишмоқда.
Профессор А.М.Свядощнинг: “...ёшлик пайти мастурбация билан аҳён-аҳёнда шуғулланиш — жинсий фаолият беқарорлигини маромига солиш услубидир. У кескин қўзғалишнинг шаштини сусайтириши туфайли зарарсиздир...”, — деган фикрига ҳам қўшилиб бўлмайди. Айрим олимларнинг: “онанизм билан шуғулланиш фойдали”, — деган ташвиқлари эса мутлақо асоссиздир.

Тиббий нуқтаи назардан кафтакининг қуйидаги турлари тафовут қилинади:

1. Фрустрацион псевдомастурбация жинсий аъзоларга тегиниш натижасида закар таранглашади, аммо шаҳват чиқиши ва лаззатланиш ҳисси рўй бермайди.

2. Балоғат ёшига етмаганлар эрта мастурбацияси ҳали жинсий майл пайдо бўлмаган ёшда, яъни ҳали ўн ёшга тўлмаганларда учрайдиган ҳол. Бу ҳолда закар қўзғалса-да, гоҳо шаҳват чиқмайди. Гоҳида эса шаҳват чиқиши кузатилса-да, лаззатланиш рўй бермайди.

3. Ўспиринлик давридаги мастурбация энг кўп учрайдиган кафтаки тури ҳисобланади. Бу шаҳвоний ҳирс билан боғлиқ бўлганлиги туфайли жинсий майл, эҳтилом пайдо бўлган балоғат ёшидан бошлабоқ рўй бериши кузатилади.

4. Ўрин босувчи маструбация йигирма ёшдан сўнг пайдо бўлади. Жинсий ҳаёт кўрган йигитлар аёлидан маълум бир сабабларга кўра ажралиб қолиши натижасида бу усулни қўллашга мажбур бўлишади.

5. Персевератор — обсессив мастурбация барча жинсий муносабат шаклларини сиқиб чиқарган, патологик турдаги, дардсимон онанизмдир.

Одатда, юқорида таъкид этилган бошқа турдаги кафтакилардан, кўпчилик маълум бир вақтга келиб халос бўла олиши мумкин. Аммо бу турдаги онанизм билан шуғулланувчилар ҳатто уйланганидан сўнг ҳам бу одатни асло канда қила олмайдилар. Кафтакининг бу тури билан шугулланувчи бемор бўлганликлари
туфайли, оғир ҳолларда закар таранглашмаса ҳам, шаҳват чиқмаса ҳам, инзол бўлмаса ҳам бу одатларини қайта-қайта такрорлайверадилар.

6. Тақлидомуз мастурбация билан шуғулланадиганлар асло ўз ихтиёри билан ёлғизликда кафтаки қилмайдилар. Улар ўз шериклари орасидан ажралиб қолмаслиги учунгина тенгдошлари билан “пойгаларда” қатнашадилар, холос.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, 3- 4- тур яъни ўспиринлик давридаги ҳамда ўрин босувчи мастурбация — физиологик ҳол бўлиб, ҳеч қандай даволаш услубларисиз ва асоратсиз йўқолиб кетади. 2-балоғатга етмаганлар эрта мастурбациясининг қўзғовчи сабаби аниқланиб махсус чора кўрилиши лозим. 5-турдаги дардсимон онанизм касаллик ҳисобланиши боис даволаш тадбирларини қўллаш ва қўзғовчи сабабларини йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади.

1- 6- турдаги ёлғондакам мастурбацияда эса ҳеч қандай даволаш зарур эмас, фақат тарбиявий услубларни тўғри йўлга қўйиш кифоя бўлади, холос.

Ота-оналар болаларини онанизмга мойил қилиб қўйиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатларга эътибор беришлари шарт:

1. Болага ўта тор кийимлар кийдирилиши ва баданнинг ифлослиги туфайли жинсий аъзо ҳудудининг қичиши.

2. Вақтида хатна қилинмаганлиги боис, олат кертмагининг закар бошидаги шаҳвоний таъсирчан ҳудудларни қисиши, яъни фимоз дардининг таъсири.

3. Биз ўзбекларнинг ўғил болаларга “носвойингдан бер”, — дея жинсий аъзосига тегиниб эркалашимиз ва гижжаларнинг бола орқа тешигини қичитиши ҳам онанизмга мойиллик туғдириши мумкин бўлган омиллардандир.

4. Болаларнинг бекорчилиги ва тантиқлиги ҳам бу одатга сабаб бўлиши мумкин.

5. Ўспиринлар ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатларига, ўзидан ёши каттароқларнинг ахмоқона қилғуликларига тақлид этишлари ҳам табиий.

6. Ўткир масаллиқли, тузламали, кучли таомларнинг уйқудан олдин кўп истеъмол қилиниши ҳам безовта қилувчи хатарли омиллардандир.

7. Уйқусизлик, асабийлик ҳам ўсмирларни онанизм домига итаради. Зеро, кафтакининг тинчлантирувчи кучи ўсмирларни ўзига тез жалб этиши билан хавфлидир.

8. Бугунги кундаги энг хатарли сабаблар сирасига беибо адабиётлар ўқиш, шаҳвоний-ишқий саргузаштли суҳбатларга қулоқ тутиш билан бир қаторда, ойнаи-жаҳон, “видео”, мобил телефон, интернетнинг кони зарар таъсирини ҳам киритиш лозим. Айниқса, назоратсиз қолган ўсмирнинг бешарм-ҳаёсиз лавҳаларни томоша қилиши, кейинчалик ҳирснинг сунъий йўл билан қондирилишига олиб бориши шаксиздир.

Онанизм амалга оширилиш тарзига кўра шартли икки турга бўлинади.
Биринчи тури руҳий онанизм бўлиб, эҳтиёж ҳар хил ҳолатларни кўз олдига келтириб шаҳвоний хаёл суриш билан қондирилади.

Иккинчи, механик турда эса жинсий аъзоларга тегинилиб, қитиқланилиб ҳирс қондирилади. Бу ҳолат, балоғат давридан то турмуш қургунга қадар жинсий фаолликка қараб, ҳафтада бир ёки икки-уч маротаба давом этиб, кўпинча турмуш қурилганидан сўнг буткул йўқолиб кетади. Лекин айрим иродаси мустаҳкам бўлмаган шахсларда бу ҳолат одат тусига кириб қолиши мумкин. Баъзи кимсалар бу одатни уйланганидан сўнг ҳам ташлай олмасликлари натижасида онанизмнинг хатарли психопатологик тури вужудга келади.
Бундай беморларда ҳар хил руҳий ўзгаришлар рўй бериб, орқа мияда жойлашган жинсий марказларнинг иш фаолияти бузилади. Бунинг натижаси ўлароқ жинсий ожизликнинг орқа мия тури пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Бундан ташқари, онанизмга ўта ружу қўйиш ички жинсий аъзоларнинг яллиғланишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, онанизм нормал физиологик жинсий алоқадагидек лаззат бермаганлиги учун асабий-руҳий беқарорликка олиб келади. Олатга ҳадеб тегавериш баъзан одат тусига кириб қолади. Қониқишнинг бу турида асаб системасига юкланадиган вазифа одатий жинсий алоқадагидан бошқача бўлади, чунки айни ҳолда кўриш, сезиш, ҳидлаш каби табиий қўзғатувчилар тинч туради.

Биз юқорида таъкидлаган онанизмнинг салбий оқибатлари анча кам учрайдиган ҳоллардир. Афсуски, онанизм ҳақида фикр юритилган баъзи илмий оммабоп китобларда унинг асоратлари ўта бўрттириб кўрсатилган. Натижада, бир пайтлар бу иш билан шуғулланган кўплаб соғлом кимсалар, ўзларини жинсий жиҳатдан ноқодир ҳисоблаб, изтироблар комига тушиб қолганлар. Онанизм билан аҳён-аҳёнда шуғулланиш ҳеч қандай жинсий хасталикка олиб келмайди. Аммо бу ахлоқсизликка одатланмаслик мақсадга мувофиқдир.

Онанизмнинг бироз бўлса-да асоратланганлиги қуйидаги белгиларда ифодаланади:

а) кафтаки пайти закар таранглашмаган ҳолатда ҳам, шаҳват чиқиши муттасил рўй берса;

б) бу одатни кунига икки-уч маротабалаб, кўп вақт давомида асло тарк этиб бўлмаса;

в) аёлларга бўлган майл буткул йўқолса;

г) бу машғулотсиз мутлақо ухлаб бўлмаса;

д) шаҳват қизғимтир рангда бўлса ва у мояклар оғриғи билан бир вақтда чиқса, мутахассис-шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

Демак, онанизм билан
кунига икки-уч маротаба, кўп вақт давомида шуғулланилсагина асоратларга олиб келар экан. Агар ўз вақтида мутахассис шифокорга мурожаат этилса, энг оғир асоратларини ҳам бемалол даволаш мумкин.

Ота-оналар болаларининг онанизмга одатланмасликлари учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишлари лозим:

1. Бола гўдаклигиданоқ ташқи жинсий аъзоларининг тоза тутилишига ва гигиеник муолажаларнинг тўғри бажарилишига эътибор қилиш зарур. Бола қўлини ҳадеб олатига теккизмаслигини назорат қилиш зарур. Боланинг ости мойчечакли илиқ ваннада ювиб турилса, янада яхши бўлади.

2. Болаларни ҳаво ваннаси ва артиниш билан чиниқтириш, қаттиқроқ тўшакда ухлатиш, уйғонганларидан сўнг ўринларида узоқ вақт чўзилиб ётишларига йўл қўймаслик ҳам фойдадан холи бўлмайди.

3. Болани бекорчилик, уйқусизлик ва жуда тор кийимлар кийишдан асраган маъқул.

4. Кичик ёшдаги болаларнинг орқа тешик яқинида бўладиган гижжаларнинг жинсий аъзоларни қичитиши туфайли беихтиёр онанизм билан шуғулланишларини англаган ҳолда даволаш чора-тадбирларини қўллаш лозим.

5. Ота-оналарнинг болалар олдидаги шахсий ибрати зарурлигини унутмасдан, уларни зарарли таъсиротлардан эҳтиёт қилиш зарур. Айниқса, фарзандларимиз турли беибо томошалар ва фильмлар оғушига тушиб қолмасликлари учун қаттиқ назорат ўрнатиш жоиз. Замонамиздаги энг катта қусурлар ибо ва ҳаё йўқолишининг натижасидир. ”.

Замонавий тиббиёт қуйидагиларни онанизмдан сақловчи воситалар сифатида тавсия қилади:

- жисмоний меҳнатга ружу қўйиш;
- спорт билан машғул бўлиш;
- тандаги ортиқча қувват заҳирасини камайтирувчи нафл рўзалар тутиш;
- уйқусизлик, бекорчиликдан узоқ бўлиш кабилар шулар жумласидандир.

Хуш даволанмаса нима булади?
1. ўсаётган организм тўлиқ такомилга етмай қўл билан истимнога одатланиш жинсий аъзолар ва простата бези меъёрий ривожини маълум даражада издан чиқазиши мумкин.

2. жуда ёшликдан бу ишга одатланиш шартли рефлекслар тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Қолаверса, бу ишга ўта ружу қўйган кимсаларнинг бора-бора уйланишга, умуман, аёл кишига майли пасайиб кетиши мумкин. Бундай кимсалар хаёлот оламига муқим ўрнашиб олган “гўзал”ларидан воз кечишни хоҳламай қолишлари кузатилади.

3. бу ишга ўта ружу қўйганлар закар етарлича таранглашмаётганлигидан шикоят қилишади. Чунки улар бу ишга жуда ҳам одатланганларидан сўнг шаҳват вужуд тўлиқ жунбушга келмасиданоқ тўкилади.


Афсуски охирги пайтларда аёллар онанизми ҳам гоҳо-гоҳо учраётганлиги эътироф этилмоқда. Шартли тарзда қизларга хос— бокиралик даври онанизми ва жувонларга хос онанизм турларини тафовут қилиш мумкин.

Аёллар онанизми эрининг мизожи сустлиги, шаҳватни тез тўкиши, бефаросатлиги боис қониқиш ҳиссини мунтазам равишда туймаган ёки турмуш ўртоғидан барвақт ажралиб қолган заифаларда учраши кузатилади. Охирги пайтларда бокиралик даври онанизми билан узоқ вақт, эҳтиросли тарзда машғул бўлиш камдан-кам ҳолларда бўлса-да, қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин экан:

1. Узоқ вақт бу одат билан машғул бўлиш бора-бора асл меъёрий шаҳвоний ҳиснинг сўнишига олиб келиши мумкин.

2. Бу бачкана машғулот жинсий аъзолар сезувчанлигини кескин ошириб юбориши боис, қизлар турмуш қурганларидан сўнг анчагача жинсий алоқадан лаззат ҳиссини туя олмасликлари мумкин.

3. Бокиралик даври онанизмида нафақат механик қитиқланиш балки хаёлий жуфтнинг иштироки ҳам муҳим ўрин тутади ва бўлажак турмуш ўртоғи ўша хаёлдаги идеалнинг ўрнини босолмайди. Натижада, айримлар турмуш қургандан сўнг ҳам бу иш билан шуғулланишда давом этадилар. Баъзида бу ҳол оилаларнинг бузилишига ҳам олиб келади.

4. Ўта ҳарисманд қизлар бокиралик даврида онанизм билан эҳтиросли машғул бўлаётиб, иффат пардасига дарз етказишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Айрим олимларнинг фикрларича, онанизм билан машғул бўлган қизларнинг кўпчилиги бузуқлик кўчасига ҳам кириб қолишлари ҳеч гап эмас экан. Зеро, онанизм ва фоҳишалик орасидаги масофа анча яқинлигини унутмаслик лозим.
Шу боис ҳам, оқила оналар қизлар тарбиясида пайдо бўлаётган айрим чигалликларни тўғри англаган ҳолда тезда бартараф этишга бел боғлашлари мақсадга мувофиқ.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 4
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 4
Bosh sahifaga