Kutubxona | Парҳез фойда бермайдиган 9 та сабаб...

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli kun, Mehmon!
Bugun: 11.08.2020
Soat: 17:32
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Ayollar uchun

Парҳез фойда бермайдиган 9 та сабаб

Teglar:ozish
Qo'shdi:admin (05.03.2020 / 21:43)
Reyting:rating 318 article (0)
O'qilgan:81
Fikrlar:0
“Парҳез тутаётганимга анча-мунча вақт бўлди. Лекин негадир сира натижаси билинмаяпти. Ҳар кунги югуриш, спорт машғулотлари, қатъий ўрнатилган парҳезли ҳаёт… Аммо барчаси бекордек…”

Ҳа, сизнинг ҳам ҳаёлингиздан шу каби ўй-фикрлар ўтаётган бўлса ажаб эмас. Ҳўш, озишга қаратилган бу каби қоидаларга тўлиқ амал қилишинигизга қарамасдан нега ҳануз оғирлигинигизда ҳеч қандай ўзгариш сезилмаяпти?

Бунинг сабаби оддий. Қандай дейсизми? Сизга ушбу ҳолатнинг тўққизта сабабини келтириб ўтамиз.

Биринчи сабаб:
Сиз олдингидан кўпроқ овқат тановул қилаяпсиз.

Ҳа, ҳа. Ишонаверинг, ҳайрон ҳам қолманг. Гарчи бу ғалати туюлса-да, парҳезли таомларни истеъмол қилишни бошлаганингиздан бери, сиз кўп овқат тановул қилаяпсиз.

Биринчидан, гарчи семиртирадиган, кўп ёғли таомлар ва буғдойли маҳсулотлардан воз кечган бўлсангиз-да, сиз парҳезли таомларни керагидан ортиқ истеъмол қиляпсиз. “Нима фарқи бор, ахир бу маҳсулотлар семиртирмайдику”, деган хато фикрни миянгиздан чиқариб ташланг. Унутманг, калорияси кам таом бўлса-да, унинг миқдорига доимо эътиборли бўлинг.

Иккинчидан, спорт билан шуғулланиш киши иштаҳасини очади, ўз-ўзидан қарабсизки, бу керагидан ортиқ таом истеъмол қилишга олиб келади.

Иккинчи сабаб:
Сизнинг руҳий ҳолатингизда камчиликлар бор

Балки бу гап сизга ғалати эшитилиши мумкин, аммо аслида шундай. Ўзингиз учун севимли таомлардан воз кечганингиздан сўнг, ошқозон доимо сиздан ушбу маҳсулотларни ейишингизни кутади. Қарабсизки, бу мияга тўғридан-тўғри тўлқинларни узатади. Бундан ташқари озиш учун тинмай машғулотларда қатнашиб, нафақат жисмоний балки, руҳий жиҳатдан ҳам толиқасиз. Ўз-ўзидан сизда стресс ҳолати пайдо бўлади.

Бу тавсия балки хатодир, аммо бир кун, минг кун эмас. Бундан ташқари йога ва иссиқ ванна қилиш ҳам тушкунликни енгади. Аммо тушкунлик кайфиятингизга ишдаги муаммолар, оилавий келишмовчиликлар, иқтисодий беқарорликлар сабаб бўлса, унда бу муаммоларга ечим топилмагунча, стресс ҳолатидан чиқиб кетолмайсиз.

Учинчи сабаб:
Озишни ҳаддан ортиқ истайсиз

Гапларим балки яна ғалати туйилиши мумкин. Тан оламан, аммо жуда кучли истак ҳам, орзуни амалга ошишига баъзан ҳалақит беради…

Тўртинчи сабаб:
Жуда кам ухлайсиз

Ҳар қандай машғулот, ҳар қандай овқатланиш тартибида ҳам инсон организми ўртача уйқуни олиши кераклиги белгиланган. Агар кам ухласангиз, бу яна сиздаги стресс ҳолатига сабаб бўлади, бундан ташқари кам уйқу иштаҳани очади ва сизда жуда ёғли ёки жуда ширин нарсаларни еб қўйиш истаги пайдо бўлади.

Учинчидан, парҳезни вақтида амалга ошириш ва машғулотларни ўтказиб юбормаслик учун ўзингиздаги кучни айнан тўйинган уйқудан оласиз, буни унутманг.

Бешинчи сабаб:
Организмда ортиқча нарсалар йиғилган

Буни ҳеч ҳайратланарли жойи йўқ. Тўғрида, замон билан ҳамнафаслик, дейилади бу. Аммо бу сиз учун жуда зарар эканлигини биласизми? Кунлик косметика воситалари, газли ва турли бўёқдор ичимликлар, тамаки воситалари, спиртли ичимликлар, турли кимёвий моддалари бор маҳсулотлар тановул қиласиз, шуларнинг барчаси инсон организми учун зарар. Энди, тасаввур қилинг, танангиз шунча оғир юкни кўтариши керак.

Олтинчи сабаб:
Тоза ичимлик сувини кам миқдорда ичасиз

Организмингизни доимо тоза сув билан таъминланг. Сувсизланган организмда модда алмашинуви қийин кечади. Бунинг устига организмдаги ортиқча ёғ ва кераксиз моддалар айнан сув орқали чиқиб кетиши барчага маълум.

Еттинчи сабаб:
Сиз жуда тез овқат ейсиз

Сизга шундай савол, “Бир кунда неча маҳал овқатланасиз?” Ҳа, албатта, доимий жавоб битта: кунига 5-6 марта овқатланиш керак. Тўғри аммо сиз мана шу 5-6 маҳалда жуда кўп овқат ейсиз. Биласизки, таомга қўл урганда иштаҳа янада очилади, демак сиз тушликда ҳам яхши овқатланасиз, куннинг иккинчи ярмида ҳам ошқозонингизни хафа қилиб қўймайсиз.

Саккизинчи сабаб:
Сизда озиш учун арзирли сабаб йўқ

“Чиройли кўйлак сиғиши учун” ёки кимгадир ўхшаш учун озишга ҳаракат қилиш сизга тўғри келмайди. Сиз учун энг яқин дўстингиз мазали ширинлик таклиф этса, қай бирини танлаган бўлардингиз? Дўстингизни меҳмондўстлиги ёки чиройли кўйлак? Албатта, бу вазиятда дўстингизни сахийлигини қабул қилинг. Ўша чиройли кўйлакка сиғмасангиз, сиғмабсиз.

Аммо арзигули сабаб бўлса, бу йўлда чин кўнгилдан ҳаракат қилинг. Аммо шунча килограммга озишим керак, деган фикрни ҳаёлингиздан ўчириб ташланг. Агар сизга озиш эмас, озиш йўлидаги ҳаракатлар ёқса ва бу жараёндан завқ олсангиз, ишонинг, қандай қилиб ортиқча вазндан халос бўлганингизни сезмай қоласиз.

Тўққизинчи сабаб:
“Энди озишдан бошқа иложим йўқ!”, деган хато фикр борлиги!

Ҳа, ҳа! Ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Агар сизнинг дугонангиз 180 см. бўй узунлиги билан 50 килограмм оғирликка эга экан, бу сиз ҳам айнан мана шунча оғирликка эга бўлишингиз керак дегани эмас. Чунки айрим кўриниши яхши инсонлар ҳам озишга ҳаракат қилишидан одамнинг кулгиси қистайди. Аксинча, улар орасида семириши керак бўлганлари ҳам бор.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 6
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 6
Bosh sahifaga