Yurakcha. Ru

Filter:
Kutubxona | Foydali maxsulotlar

АНОР

Qo'shdi:admin (06.03.2020 / 17:52)
Reyting:rating 321 article (0)
O'qilgan:91
Fikrlar:0
Турли хил касалликларни даволашда анор шарбати ва пўстидан тайёрланган қайнатма кенг қўлланилади.

.

Нордон анор ва хусусан, унинг шароби сафрони босади ва хилтларни ички аъзоларга оқишини тўхтатади. Унинг пўсти айниқса, куйдирилгани жароҳатлар учун доридир. Шунингдек, тиш оғриғини босади ва милклар шамоллаганда фойда қилади.

Анорнинг ҳаммаси ҳам озиқ сифатида яхшидир. Унинг нордон-ширини меъда учун кўпинча олма ва беҳига қараганда манфаатлироқ бўлади.
Унинг уруғи асал билан бирга тиш оғриғига ва қулоқ оғриғига даво қилади ҳамда у бурун ичига суртиладиган доридир. Анорнинг уруғини янчиб, асал билан қўшиб оғиз оғриғига суртилса фойда қилади.

Ширин ва аччиқ анорнинг сиқиб олинган сувини асал билан қўшиб бир неча кун офтобга қўйиб кўзга суртилса, кўздаги ҳароратга ва кундузи кўрмай қолишда фойда қилади.

Нордон анор кўкрак ва томоқни дағаллаштиради, ширини эса уларни юмшатади ҳамда кўкракни қувватлантиради. Аммо уруғини ёмғир суви билан қўшиб ичирилса, қон тупуришда фойда қилади. Анорнинг ҳамма турлари хафақон (гипертония)га фойда қилади ва ширини иштаҳани очади.

Нордон-чучук анор меъданинг яллиғланишига фойда қилади. Иситмалаган киши анорни овқатлангандан кейин сўриши керак.

Анорнинг нордони ширинига қараганда сийдикни кўпроқ юриштиради, умуман иккаласи ҳам сийдик ҳайдовчидир.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 7
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 7
Bosh sahifaga