Kutubxona | Кимларга ҳомиладорлик тавсия этилмайди?...

Sevgi, oila, sog`lom va baxtli hayot sirlari, xalq tabobati, jinsiy aloqa, psixologiya, hikoyalar, xikoyalar , homiladorlik

Jinsiy aloqa usullari pozalari Jinsiy tarbiya onanizm kapaki urishdan halos bolish oilaviy hayot homiladorlik kalendari Ayolni jinsiy qondirish sirlari

Jinsiy aloqa usullari pozalari

Homiladorlik taqvimi kalendari
salomatlik va xalq tabobati
Xayirli kun, Mehmon!
Bugun: 09.07.2020
Soat: 17:13
Kirish Ro'yxatdan o'tish
Tavsiya etamiz:
Kutubxona | Homiladorlik

Кимларга ҳомиладорлик тавсия этилмайди?

Qo'shdi:admin (06.03.2020 / 23:09)
Reyting:rating 323 article (0)
O'qilgan:64
Fikrlar:0
Аёл учун оналик бахтига тенг келадигани йўқ. Бироқ айрим ҳолатлар борки, бунда ҳомиладорлик келгусидаги асоратларнинг олдини олиш учун ҳам тавсия этилмайди. Зеро, соғлом фарзанд кўриш учун аёл саломатлиги ҳам шунга мос бўлиши лозим.

Айрим ҳолларда турмушга чиққан қизлар организмидаги ўзгаришлар кутилмаганда турли касалликларни юзага келтиради. Қуйида ана шундай хасталиклар ҳақида суҳбатлашамиз.

Эпилепсия (тутқаноқ)
Бу касалликнинг белгилари бош мия фаолияти билан боғлиқ бўлиб, тутқаноқ тутиши ва тез- тез ҳушдан кетиш билан ифодаланади. Эпилепсия ташхиси қўйилган аёлларга ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Бироқ касалликнинг даражасига қараб ҳамда мунтазам муолажалари билан биргаликда ҳомиладорликка эришиш мумкин.
Нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун касаллик қанча эрта аниқланиб, даволанса, шунча яхши.

Юрак пороги (юрак пульси ўзгариши, нафас қисиши, қон айланишининг бузилиши)
Агар юрак фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ хасталиклар аёл саломатлиги учун хавф туғдирса, ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Бу ҳолатда юрак фаолияти ҳомилани кўтара олмай, етарли қувват билан таъминлай олмайди. Бунинг таъсирида эса бошқа ўзгаришлар ҳам келиб чиқиш эҳтимоли мавжуд.
Юрак фаолияти билан боғлик касалликларда аёл аввал тўлиқ даволаниб, бир қатор текширувлардан ўтиши керак. Агар шифокор томонидан ҳомиладорлик таъқиқланса, таваккал қилиш ярамайди.

Қандли диабет
Мазкур касалликнинг ҳомиладорлик учун мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатлари мавжуд. Булар:

Ота-онанинг иккаласида ҳам қандли диабет мавжуд бўлса, туғилажак болада касалликнинг эрта бошланиш хавфи юзага келиши мумкин.

Касалликнинг ривожланиш жараёнида организмда унинг асоратлари юзага келганда;

қандли диабет таъсирида юзага келган бошқа турдаги касалликларда ҳомиладорлик тавсия этилмайди.

! Касаллик ҳолатига аниқ баҳо бериш учун малакали шифокор текширувидан ўтиб, керакли хулосага эга бўлиш лозим.

Касаллик даражаси соғлом ҳомилани дунёга келтириш учун тўсқинлик қилмаслиги мумкин. Бироқ шунда ҳам аёл организми учун жиддий таъсир этиши эҳтимоли йўқ эмас.

Камқонлик
Ҳомиладор бўлмаган аёл ҳам ҳар олти ойда текширувлардан ўтиши керак. Текширув жараёнида қон таҳлили, жумладан, гемоглобин миқдори ўлчанади. Агар аёл организмида камқонликнинг ҳомиладорликда таъқиқланувчи даражалари аниқланса, фарзанд кўриш тавсия этилмайди. Шунингдек, сурункали ва ўткир лейкоз хасталигида ҳам ҳомиладорлик касаллик авж олишига олиб келиши мумкин.
Бордию хасталикни бошдан кечираётган даврда ҳомиладорлик юзага келса, муолажалар ҳомиланинг соғлом ривожланиши учун салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли мавжуд.

Асаб тизими билан боғлиқ хасталиклар
Ҳомиладорлик маън этилувчи асаб тизими билан боғлиқ хасталиклар қаторига наслий, дегенератив ва нерв тизимидаги шамоллаш ҳолатларини киритиш мумкин. Мазкур касалликлар мавжуд бўлган ҳолатда ҳомиладорлик юз берса, бу соғлом фарзанд кўриш имконини бирмунча камайтиради.
Жумладан, миопатия, миастения, склероз касалликларида ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Бироқ айрим асаб касалликларининг енгил ва даволанувчи турида фарзанд кўриш имконияти сақланиб қолади.

Буйрак фаолияти билан боғлиқ касалликлар
Ўткир гломерулонефрит, сурункали буйрак шамоллаши касалликларида ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Касалликка қарши даво муолажалари ўтказилгач, қайта текширувлар натижасида иккиланиш ҳолатлари аниқланмаса, ҳомиладорликка рухсат берилиши мумкин. Хасталик мавжуд бўлган ҳолатларда юзага келган ҳомиладорлик йўлдош кўчиши ва қон кетиш каби ҳолатлар билан кечиб, аёл саломатлиги учун хавф солиши мумкин.
Буйракда тош йиғилиши ташхисида касаллик буйрак фаолияти етишмаслиги билан боғланса, ҳомиладорлик тўхталиши тавсия этилади.

Гинекологик касалликлар
Бачадон бўйни деворидаги онкологик касалликлар, бачадон миомаси каби ҳолатларда ҳомиладорлик таъқиқланади. Сабаби ҳомиладорлик касалликнинг авж олиши ва салбий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Мазкур ҳолатда касалликка қарши тўлиқ даво чоралари кўрилгачгина қайта текширувлардан сўнг ҳомиладорликка эришиш мумкин. Бироқ ҳомиладорликдан аввал аёлнинг умумий саломатлиги ва соғлом насл қолдириш имконияти ўрганилади.

Вақтинчалик чеклов ҳолатлари
Баъзи касалликларда тўлиқ даволангандан сўнг ҳомиладорликка рухсат берилади. Булар:

сурункали касалликлар хуружи;
инфекцион турдаги хасталиклар;
хасталик сабаб тана вазнининг камайиши;
жарроҳлик амалиётлари;
ҳомиладорлик даврида таъқиқланадиган препаратлар қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик вақтинчалик тавсия этилмайди.

Соғлом ҳомиладорлик учун...
Шифокорлар қиз бола саломатлигига кичиклигидан эътиборли бўлишни маслаҳат беришади. Ҳозирда оилавий поликлиникаларда болалар гинекологи фаолият юритмоқда. Қизлар келажакда соғлом насл қолдиришлари учун вақти-вақти билан болалар гинеколог-шифокори текширувидан ўтказиб туриш лозим. Баъзи аёллар бу ишни нотўғри талқинда тушуниб, «қиз бола фақат турмушга чиққачгина аёллар шифокорига кўринади», деб ўйлашади. Аммо шуни унутмангки, баъзи касалликлар қиз бола организмида яширин тусда бўлиб, турмушга чиқиб, ҳомиладорлик бошлангач авж олади. Бунинг олдини олиш эса оналарнинг эътиборига боғлиқ.

Касаллик вақтида ҳомиладорлик юзага келса...
Аёллар табиатида фарзанд кўриш истаги юқори бўлади. Баъзида касаллик ҳолати ҳам бунга тўсқинлик қилолмайди. Бордию касаллик вақтида ҳомиладорлик юзага келса, аёлнинг соғлиғи мунтазам назоратда бўлиши лозим. Бундай ҳомиладорлар учун алоҳида парвариш ва шифокор текширувлари талаб қилинади. Туғруқ жараёни ҳам оддий туғруқхоналарда эмас, ихтисослаштирилган марказларда амалга оширилади. Агар касаллик ҳомиладорликни муддатдан аввал тўхтатишга сабаб бўлса, ҳомилани сунъий тўхтатиш (кесарча кесиш) амалиётига мурожаат этилади. Бу ҳолатда шифокорлар томонидан аёлнинг саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур чоралар кўрилади.
Yuklash txt | fb2
#
» Hozir saytdagilar 5
» Foydalanuvchilar 0
» Mehmonlar 5
Bosh sahifaga